Эрон ташқи ишлар вазирлиги: Эрон давлати ракета дастурларини давом эттиради
(last modified Thu, 18 May 2017 14:22:35 GMT )
май 18, 2017 19:22 Asia/Tashkent
  • Эрон ташқи ишлар вазирлиги
    Эрон ташқи ишлар вазирлиги

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги чиқарган баёнотида Эрон илгаригидек ракета дастурларини давом эттиради деб эълон қилди.

Бугун Эрон ислом жумҳурияти Ташқи ишлар вазирлиги АҚШ давлати томонидан  эронлик айрим юридик ва жисмоний шахслар номини   Вашингтон тузган санкциялар рўйхатига киритилганлигига кўрсатаган аксиламалида   АҚШ давлати томонидан  Эроннинг айрим жисмоний ва юридик шахсларини ракета санкциялар листига киритилганлигини кескин қоралаб, АҚШнинг бу ҳатти- ҳаракати халқаро ҳуқуқ меъёрларга зид эканлигини эълон қилди.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги  мудофаа қудрати ва потенсиалини янада юксалтириш  Эроннинг қонуний ҳақ -ҳуқуқи эканлигини таъкидлаб, Эрон  ислом жумурияти ўз яхлитлиги, мустақиллиги ва ҳокимиятини ҳимоя қилиш мақсадида  2231 рақамли резолюция ва Эроннинг халқаро мажбуриятларига зид бўлмаган ракета дастурларини илгаригидек давом эттиради деб маълум қилди.

Эрон ислом жумҳурияти Ташқи ишлар вазирлиги шунингдек  АҚШ давлатининг ноқонуний ҳатти- ҳаракатларига кўрсатган аксиламалида, бевосита ва билвосита сиоинстик режимнинг Фаластин сарзаминларида содир этаётган жиноятларини қўллаб- қувватлаган, такфирий терроризмни ҳимоя қилган, минтақа халқи ўртасида фитна- низолар солиш ҳамда Эрон ислом жумуриятига қарши душманона ҳатти -ҳаракатлар олиб борган АҚШнинг 9 компания ва  шахсиятлари номи Эрон ислом жумҳурияти томонидан тузилган сакнкциялар рўйхатига киритилганлигиги маълум қилди.