май 19, 2017 16:42 Asia/Tashkent
  • Теҳрон жума намози имом хатиби сайлов участкаларида Эрон халқининг қизғин иштирок этишларини қадрлади
    Теҳрон жума намози имом хатиби сайлов участкаларида Эрон халқининг қизғин иштирок этишларини қадрлади

Оятуллоҳ Муҳаммад Али Муваҳҳедий Кермоний бугун мамлакат бўйлаб ўтказилаётган Эрон президенти сайлови ва парламент сайлови шунингдек шаҳар ва туман маҳаллий кенгашлари учун сайловга ишора қилиб ўтди

Теҳрон жума намози имом хатиби сайлов участкаларида Эрон халқининг кенг қамровда ва қизғин иштирок этишларини муҳим деб атадилар. Теҳрон жума намози имом хатиби Оятуллоҳ Муҳаммад Али Муваҳҳедий Кермоний бугун мамлакат бўйлаб ўтказилаётган Эрон президенти сайлови ва парламент сайлови шунингдек шаҳар ва туман маҳаллий кенгашлари учун сайловга ишора қилиб шундай айтдики, Эрон халқига сайлов участкаларида овоз беришлари учун барча шароитлар яратилган, улар эркин ва осойишталик билан ўз номзодларига овоз беришади. Бу мавзу эса ўта муҳим ҳисобланади. Теҳрон жума намози иммом хатибига кўра, Эронда мавжуд тинчлик ва озодлик ҳукм сураётган бир пайтда жаҳон мамлакатларининг аксариятида нотинчликлар рўй бермоқда ва улар эса Эрондаги мавжуд озодликдан ҳайратда қолишмоқда ҳамда Эрондаги тинчлик сингари осойишталикни орзу қилишади. Меваҳҳедий Кермонийнинг айтишича, Эрондаги озодлик ва хавфсизлик Эрон миллатининг инқилобий руҳияти, иймони ва бирлиги соясида қўлга киритилган. Шунингдек, Теҳрон жума намози имом хатиби Исломий жумҳуриятнинг мудофаа ва ҳарбий куч-қудратини янада мустаҳкамлашини таъкидлаб шундай айтдики, қуролли кучлар Эрон иқтидорида муҳим аҳамият касб этади.  

Ёрлиқ