Эрон президентлик сайловларининг дастлабки натижалари эълон этилди
(last modified Sat, 20 May 2017 04:51:40 GMT )
май 20, 2017 09:51 Asia/Tashkent

Эрон ислом жумҳурияти президентлик сайловларининг 12- чи босқичининг дастлабки натижалари асосида Ҳасан Руҳоинй 14 миллион овозларни тўплаб, сайловларда пешқадмлик қилмоқда.

Бугун Эрон сайловлар штаби раиси Али Асғар Аҳмадий  Эрон телерадиокомпанияси Хабар каналининг жонли эфирида қилган чиқишида, мухбирлар тўпламида кеча  ўтказилган Эрон президентлик сайловларда овоз беришга ҳақли 40 миллион фуқароларни қатнашишганига тўхталиб,  аниқлнаган 25 миллион 182 минг 310  овозлардан Ҳасан Руҳоний 14 миллион 619 минг 848, Сайид Иброҳими Раисийсодот 10 миллион 125 минг 855, Мустафо Оқомирсалим 297 минг 276 ва Мустафо Ҳошимий Табоъ 139 минг 331 овоз касб этан деб эълон қилди.

Ўтган 24 соат ичида  Эронда ўтказилган президентлик сайловлар ва шаҳар - қишлоқлар исломий кенгашлари сайловлари муддатини 3 маротаба узайтирилганлиги айтилади.

Ёрлиқ