май 20, 2017 17:08 Asia/Tashkent
  • Инқилоб раҳбари: Сайлов ғолиби Эрон халқи ва Исломий жумҳурият тизимидир.
    Инқилоб раҳбари: Сайлов ғолиби Эрон халқи ва Исломий жумҳурият тизимидир.

Исломий инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари ушбу мактубида шундай қўшимча қилиб ўтдиларки, сайловда одамларнинг кенг миқёсда ва қизғин иштирок этишлари исломий халқчиллик фундаментининг мустаҳкам эканлигининг ошкора нишонасидир

Исломий инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари бугун шанба куни, кеча 19 май кунида бўлиб ўтган сайлов муносабати билан мурожаат йўллаб шундай таъкидладиларки, сайлов ғолиби Эрон халқи ва исломий жумҳурияти тизими бўлиб, душманларнинг фитналарига ва уринишларига қарамай, ушбу буюк миллатнинг ишончини қозонишни уддасидан чиқишди ва ҳар бир сайлов даврида ёрқинлик ва порлоқ келажакни кўрсатишди. Исломий инқилоб муаззам раҳбари идорасининг матбуот сайти тарқатган хабарга кўра, Исломий инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари ушбу мактубида шундай қўшимча қилиб ўтдиларки, сайловда одамларнинг кенг миқёсда ва қизғин иштирок этишлари ҳамда барча сайлов участкаларида турли ижтимоий қатламлардан бўлган сайловчиларнинг узундан узоқ саф тортиб туришлари, исломий халқчиллик фундаментининг мустаҳкам эканлигининг ошкора нишонаси бўлиб, бу ҳам бўлса халқнинг аҳл-иноқлиги ва бирлигининг очиқ ойдин намунаси эди. Шунингдек, Эрон ва эронликларга амалдаги синов майдонида ифтихор бағишлади ва юзини ёруғ қилди. Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг қайд этишларича, Эрон ислом жумҳурияти яна бир бор, ичи қора, ҳасадгўй ва ёвуз ниятдагиларни орқага чекинтирди. Ул ҳазрат шундай айтдиларки, халқ сайловдан кейин ҳамжиҳатлик билан ўзаро бирлашсин. Шубҳасизки, бундай жипслашув миллий иқтидор ва истиҳкомнинг муҳим омили бўлади ва ҳамма одамлар мамлакатни юксак мақсадлар сари етаклашга саъй-ҳаркат қилишсин. Шунингдек, Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари мамлакат президентига ва келгуси давлатда иштирок этадиган барча масъулларга қарата кўрсатма бериб шундай таъкидладиларки, юрт муаммоларини бартараф этиш учун ўзларининг бор куч имкониятларини ишга солиб ҳаракат қилишсин ва ушбу ишда сусткашликка йўл қўйишмасин ҳамда заиф қатламларнинг риоясини қилиб, қишлоқ ва фақир минтақаларга этибор қаратишсин. Шу билан бирга коррупцияга қарши курашиш ва ижтимоий камчиликларни ҳал этиш масаласини ўз дастурларининг устувор вазифаси этиб белгилашсин. 

Кеча жума 19-май куни Эрон ислом жумҳурияти 12-давлати учун бўлиб ўтган президент сайловининг якуний натижаларининг эълон қилинишига асосан, ушбу сайлов номзоди Ҳасан Руҳоний 23 миллиондан кўпроқ овоз билан Эрон ислом жумҳурияти президенти этиб иккинчи муддатга қайта сайланди. 

Ёрлиқ