Арабистон пойтахти Риёзда бўлиб ўтган араб-Американинг намойишкора саммити
(last modified Tue, 23 May 2017 07:15:47 GMT )
май 23, 2017 12:15 Asia/Tashkent

Ҳасан Руҳоний Эронни терроризмга қарши курашда етакчи дея атади ва Арабистонда бўлиб ўтган йиғилишни сиёсий намойиш деб айтди

      Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. 

      Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.

     Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини  эътиборингизга ҳавола этаман.  

     Бугунги  суҳбатимиз “Арабистон пойтахти Риёзда бўлиб ўтган араб-Американинг намойишкора саммити”га доир мавзуга бағишланади.     

     Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

       Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний Исломий жумҳурият президенти учун бўлиб ўтган сайлов ғалабасидан сўнг маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари билан ўтказган ўзининг биринчи ахборот анжуманидаги чиқишида, Эронни терроризмга қарши курашда етакчи дея атади ва Арабистонда бўлиб ўтган йиғилишни сиёсий намойиш деб айтди. Ҳасан Руҳоний душанба куни ўтказилган ушбу ахборот конференциясида, Америка қўшма штатлари президенти Доналд Трампнинг Риёздаги айрим араб мамлакатлари билан бўлиб ўтган учрашувлари ҳамда Эронни терроризмни ҳимоя қилишга қаратилган айбловлар ҳақида шундай таъкидладики, якшанба куни Саудия арабистонида бўлиб ўтган саммит ижтимоий намойиш бўлиб, сиёсий жиҳатдан қадр-қиммати йўқ эди. Саудия арабистони олдин ҳам шу каби йиғинларни ташкил этган эди. Аммо терроризмга қарши кураш масаласи халқнинг пулини кучли давлатларга бериб йиғилиш ташкил этиш билан ҳал бўлмайди. Эрон ислом жумҳурияти президенти Саудия арабистони пойтахти Риёз шаҳрида бўлиб ўтган Араб-Америка саммити намойиш учун амалга оширилгани ўз тасдиғини топди деб таъкидлади.

     Унга кўра, терроризмга қарши туриб курашганлар Ироқ, Сурия ва Ливан халқлари бўлиб шунингдек, Эрон миллати ҳам дипломатия ва ҳарбий консултация йўллари билан Сурия ва Ироқ халқига ва бошқа халқларга терроризм билан кураш жараёнида ўз ёрдамини кўрсатди ҳамда бундан кейин ҳам ўз ёрдамини давом эттиради. Эрон ислом жумҳурияти президенти минтақада ИШИД террорчилик гуруҳини кимлар ташкил этди ва ушбу террорчилик гуруҳи билан кимлар кураш олиб борияпти деган саволни ўртага қўйиб шундай айтдики, Эрон, Сурия, Ироқ, Ливан ҳизбуллоҳ ва Россияни терроризмга қарши курашдаги фронт олди жабҳаси деб эълон қилди. Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳонийнинг билдиришича, терроризмни ҳимоя қиладиганлар ва уларни молиявий маблағлар билан таъминлайдиганлар терроримзга қарши курашни иддао қилишга ҳаққи йўқ. Америка қўшма штатларининг давлати терроризм билан ҳеч қачон кураш олиб бормаган. Бироқ Америка халқи шубҳасизки, террорчилар билан қаршидир. Риёз шаҳрида бўлиб ўтган араб-Америка саммити, минтақанинг ҳозирги воқеъликларини тескари қилиб кўрсатишдан нарига ўтмади. Бу ҳақда Эрон ислом жумҳурияти президенти турли ахборот воситалари қаршисида аниқ ишора қилиб, ушбу мавзуга тўхтаб ўтди.

      Терроризмни кимлар ҳимоя қилиши барча учун ошкора ҳол бўлиб, террористлар билан кимлар кураш олиб бориши ҳам маълумдир. Арабистон пойтахти Риёз шаҳрида бўлиб ўтган саммит дарҳақиқат терроризмга қарши кураш учун ҳақиқий фронт эмас эди. Риёз шаҳрида бир қанча араб мамлакатларининг тўпланиши ва АҚШ президенти Доналд Трампнинг ушбу йиғилишда терроризмга қарши курашда, Саудия арабистонининг сохта ролини зоҳиран ҳимоя қилиши, ёлғон ва пуч иддаолар билан мазкур айбловларни ўзгартира олмайди. Бугунги кунда Сурия ва Ироқ халқи ҳамда бошқа халқлар терроризмнинг қурбони бўлишмоқда. Бунда эса, Саудия арабистони ва Америка қўшма штатлари терроризмни вужудга келишида ва уни қурол-яроқ ва бошқа жиҳозлар билан таъминлашда бевосита рол ўйнади. АҚШнинг олдинги давлатининг масъуллари ушбу давлатнинг минтақада ўз мақсадларига етиш учун ИШИД террорчилик гуруҳини ташкил этишганини очиқ-ойдин эълон қилишди. Америка расмийларининг ушбу эътирофлари Вашингтоннинг Ўрта Шарқ минтақасидаги сиёсати, душманона ва ҳужумкор сиёсат бўлиб, Эрон ислом жумҳурияти президентига кўра, ушбу шароитда Америка давлатининг терроризмга қарши кураш олиб боришидан умид қилмаслик керак.

     Америка президенти Доналд Трамп Риёзда кўз бўямачилик учун бўлиб ўтган йиғилишда иштирок этиши ва Америкада қурол-аслаҳа ишлаб чиқарувчи компанияларнинг иқтисодий ўсиши учун Саудия арабистонининг йирик миқдордаги маблағларини шилиб олиши, терроризмга қарши кураш маъносини бермайди. Негаки, АҚШнинг қуроллари ҳам бугунги кунда Сурия ва Ироқдаги террорчиларнинг қўлида бўлиб, бундан ташқари ушбу қурол-яроқлар билан Саудия арабистони икки йилдан бери Яманнинг бегуноҳ халқини қонга беламоқда. Америка ва Саудия арабистонининг минтақадаги ҳаракатларининг биргаликдаги нуқтаси, халқларни тўғридан тўғри ва четдан туриб қирғин қилишга қаратилган бўлиб, Риёз шаҳрида бўлиб ўтган терроризмга қарши кураш иддаолари кулгили ҳолдир. Бугунги кунда Саудия арабистони ва Америка қўшма штатлари ҳимояси остида бўлган терроризм қаршисидаги мустаҳкам тўғон, бу Сурия ва Ироқ халқи ва минтақанинг бошқа халқларининг иродаси бўлиб, айни дамда улар терроризм балоси билан кураш олиб бормоқда. Шу билан бирга, Эрон ва Ливан ҳизбуллоҳи ҳамда Россия ушбу халқлар билан ёнма-ён туриб терроримзга қарши кураш жараёнига кўмак қилади.  

      Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.

 

Ёрлиқ