Имом Хумайний (р.а) ҳарамида теракт юз берди
Бир гуруҳ террористлар Ҳазрат Имом Хумайний (р.а) ҳарамига кириб одамларни ўққа тутдилар.
Бу террорчилик ҳужумда бир қанча инсонлар жароҳат олди.
Бугун чоршанба, Эрон ислом жумҳуриятининг асосчиси Ҳазрати Имом Хумайний (р.а) ҳарамининг ғарбий қисмига босиб кирган қуролланган террористлар ҳужумида бир қанча бегуноҳ инсонлар мажруҳ бўлди.
Бу ҳодиса ортидан Имом Хумайний (р.а) ҳарамларида террористлардан икки нафари қўлга олиниб, бошқа бир нафари ўзи билан олиб келган портловчи моддани порлатиб ҳалок бўлди.
Бу ҳодисада бир нафар ҳалок бўлиб яна 5 кишини жароҳат олгани айтилади.
Жароҳат олган шахслар касалхонада ётқизилган. Имом Хумайний (р.а) ҳарамига қарши уюштирилган террористик ҳужумда жароҳат олган шахсларнинг аниқ сони борасида маълумот тарқатилгани йўқ.