БМТ бош котиби ва Хавфсизлик кенгаши Теҳронда юз берган терактларни кескин қораладилар
-
БМТ бош котиби ва Хавфсизлик кенгаши
БМТ бош котиби ва бу ташкилот хавфсизлик кенгаши чиқарган баёнотларида Эрон пойтахти Теҳрон шаҳрида террористлар томонидан амалга оширилган ҳужумларни кескин қораладилар.
Бугун БМТ хавфсизлик кенгаши чиқарган баёнотида Теҳрон шаҳрида ИШИД террорчилик гуруҳи томонидан содир этилган ваҳшиёна ҳужумларни қоралади.
ИРНА тарқтаган хабарига кўра, БМТ хавфсизлик кенгаши баёнотида террористлар томонидан Теҳрон шаҳрида амалга оширилган бундай ҳужумларни пасткашлик хиёнаткорона ва " қўрқоқ ҳужумлар" деб таъкидлади. Мазкур баёнотнинг боқша қисмида қуйидагича келган: БМТ хавфсизлик кенгашининг аъзолари Эрон халқи хусусан бу ҳодисаларда қурбон бўлган шахслар аҳли- оилаларига чуқур ҳамдардлик билдиришади ва жароҳат олганларни тез орада соғайиб кетишини чин дилдан тилайдилар.
Бу баёнотда терроризмнинг барча шакли ва тури кескин қораланган, шунингдек БМТ устави ва бошқа халқаро қонун- қоидалар доирасида терроризмга қарши кураш олиб боришда барча мамлакатларни фаол қатнашиши таъкидланган.
Кеча БМТ бош котиби Антонио Гуттериш ҳам чиқарган баёнотида Эрон халқи хусусан бу терактларда қурбон бўлган шахслар аҳли- оилаларига чуқур тасаллият изҳор этди.
У ҳам ўз баёнотида барча мамлакатларни терроризмга қарши кураш олиб бориши лозимлигини таъкидлаб, дунёнинг турли жомеа ва жамиятларини бир бирига яқинлаштирадиган халқаро қадриятлар ва ҳуқуқни сақланишини қўшимча қилган.
Бундан ташқари Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Сурия, Миср, Италия, Англия, Голландия, Германия, Австралия, Покистон, Афғонистон, Япония, Индонезия мамлакатлари президентлари ва юқори мартабали масъуллари шунингдек дунёнинг бошқа ўнлаб мамлакатлари раҳбарлари йўллаган алоҳида мурожаатларида Теҳронда содир бўлган терактлар юзасидан Эрон халқи ва давлатига чуқур ҳамдардлик билдиришди.