Теҳрон жума намози имом хатиби: Эрон миллати террордан қўрқмайди
(last modified Fri, 09 Jun 2017 13:16:46 GMT )
июн 09, 2017 18:16 Asia/Tashkent
  • Теҳрон жума намози имом хатиби: Эрон миллати террордан қўрқмайди
    Теҳрон жума намози имом хатиби: Эрон миллати террордан қўрқмайди

Эрон миллати террордан қўрқмайди ва илгаригидек муқовамат ҳаракатларида давом этаверади

Теҳрон жума намози муваққат имом хатиби Теҳронда содир этилган охирги террорчилик ҳодисасига ишора қилиб шундай айтдики, Эрон миллати террордан қўрқмайди ва илгаригидек муқовамат ҳаракатларида давом этаверади. 

Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Теҳрон жума намози имом хатиби Оятуллоҳ Сиддиқий чоршанба кунги террорчилик ҳодисасига ишора қилиб шундай қўшимча қилиб ўтдики, ушбу террорчилик ҳужуми мустабидлар томонидан ташкил этилган. Шунингдек, Теҳрон жума намози имом хатибига кўра, душманлар Салафийлар орқали ал-Қоида, Толибон ва ИШИД террорчилик гуруҳига асос солишди.

Теҳрон жума намози имом хатибининг таъкидлашича, бугун Эронлик ёшлар янада кўпроқ иқтидорга ва кенг исломий дунёқарашга эга бўлишган. Ушбу террорчилик ҳаракатлар ҳеч қандай зарба беролмайди. Эрон халқи ўз йўлидан қайтмайди ва ушбу йўлда саъй-ҳаракатларини тўхтатмайди ҳамда Америка сингари жаҳон мустабидлари қаршисида орқага чекинмайди. 

Теҳрон жума намози имом хатиби, ҳуқуқ-тартибот, хавфсизлик ва соқчилар корпуси ходимларининг террорчиларни йўқ қилишдаги ҳаракатларини эътиборга олиб уларга ташаккур ва миннатдорчилик билдирди. 

Ёрлиқ