Эрон ва Норвегия ташқи ишлар вазирлари Осло шаҳрида суҳбат ўтказди
Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф душанба куни Норвегия пойтахти Осло шаҳрига ташриф буюрганида Норвегия ташқи ишлар вазири билан учрашди
Муҳаммад Жавод Зариф душанба куни Норвегия пойтахти Осло шаҳрига ташриф буюрганида Норвегия ташқи ишлар вазири билан учрашиб суҳбат ўтказди.
Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зарифга кўра, Америка сенатининг янги қарорлари АҚШ давлатининг охирги ҳафталарда кўзланган мақсадларидан бўлиб, ушбу узоқни ўйламасдан қабул қилинаётган чоралар калтабинлик ва хато сиёсатнинг нишонасидир.
Америка сенати 8 июн куни Эронга қарши янги санкцияларни жорий этишни ёқлаб овоз берди. Ушбу лойиҳа Америка вакиллар палатасида тасдиқланганидан кейин ва АҚШ президенти томонидан имзо қўйилганидан сўнг, Эрон ислом жумҳуриятига қарши янги санкциялар амалга ошади.
Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф душанба куни Норвегия пойтахти Осло шаҳрига ташриф буюрганида мухбирлар билан бўлиб ўтган мулоқотда, Америка сенатида Эронга қарши янги санкцияларнинг тасдиқланиши эҳтимоли ҳақида шундай айтдики, Американинг мажбуриятларини бажармаслиги ва ўз сўзида турмаслиги ҳамда бузғунчилик ҳаракатлари янги келиб чиққан мавзу эмас, бу хусусда Эрон ва олтилик гуруҳи томонидан Эрон ядровий фаолияти ҳақида қабул қилинган келишувнинг аъзолари бўлмиш Хитой, Россия ва бошқа мамлакатлар шунингдек, Европа иттифоқининг ташқи сиёсати бўйича масъули Федериго Могерени билан суҳбат бўлиб ўтган.