Исломий Инқилоб муаззам раҳбари АҚШ сиёсатларининг асл моҳиятини баён этдилар
Душанбе куни Исломий Инқиолоб Муаззам Раҳбари эронлик масъуллар, мудирлар, 3 лик органлар раҳбарлари билан учрашганида билдирган баёнотларининг бир қисмини АҚШнинг асл моҳияти масаласига қаратдилар.
Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари душанба куни барча масъуллар ва ҳукумат етакчиллари билан учрашганида, Эрон ислом жумҳуриятининг тараққий этиши учун саъй-ҳаракатларни ва ҳамкорлик учун янги муҳит ва шароитларни яратиш зарурлигини таъкидлаб шундай қўшимча қилиб ўтдиларки, мамлакатни тўғри бошқариш учун миллий бирлик ва Америкага ишонмаслик тажрибаларидан фойдаланиб тўғри критерия ва мезонлар билан қарор қабул қилишга таяниш керак.
Исломий инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари куннинг долзарб масаласига эътибор қаратиб, жорий йилнинг 19 май кунидаги сайлов хусусида шундай айтдики, Эрон ислом жумҳурияти президенти ҳамда шаҳар ва туман маҳаллий кенгашлари учун бўлиб ўтган охирги сайлов, муҳим иш эди ва инқилоб қудратини ҳамда исломий тизим нуфузини халқнинг юрагида намоён этди. Гарчи, жаҳон оммавий ахборот воситалари ўзларининг ҳисоботларида ва хабарларида ушбу муҳим масалага ишора қилмаса ҳам.
Ул ҳазрат, Эрон ислом жумҳурияти президенти сайловидан сўнг санкцияларни янада кенгайтиришда америкаликларнинг ҳаёсизлик ҳатти-ҳаркатларига ишора қилиб шундай қўшимча қилиб ўтдиларки, ушбу душманликлар қаршисида Эрон ислом жумҳуриятини юксалтириш ва мамлакатни ривожлантириш учун муштарак мақсадга етиш учун янги ҳамкорликлар, иш ва саъй-ҳаракатларни янада кучайтиришда ўз ҳиссасини қўшишлари керак.
Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари бу заминда шунингдек сўнгги пайтларда АҚШ давлати таблиғотий мулоқотларида Эронни минтақа тинчлигини бузишда айблади ва олдинги иддаоларини такрорлади деб айтдилар.
Исломий Инқилоб Муаззам раҳбарининг ушбу баёнотлари АҚШнинг ёвуз мақсадларини яна бир бор яққол наммоён этди. Ушбу масалага эътибор қаратиб АҚШ давлати ва масуълларини дунё ва минтақадаги муаммолар ва бўҳронларнинг асли омили эканлигини пайқаш қийин эмас.
Бир неча олдин АҚШлик таниқли сиёсатчи ва назариётчиси Нуам Чамский ҳам Эрон энг буюк таҳдиддир деган АҚШ масъулларинингиддаоларига жавобан деганди:
АҚШ давлати Эронни халқаро тинчлик учун энг асосий таҳдид деб таништиришга уринмоқда ваҳолангки худди АҚШда ўтказилган хусусан Голуб муассасаси томонидан ўтказилган ижтимоий сўровлар асосида бутун жаҳон халқлари АҚШ давлатини халқаро тинчлик учун энгкатта ва асосий таҳдид деб биладилар.
Албатта Нуам Чамский АҚШни халқаро тинчлиги учун асосий таҳдид эканлигини ошкора тарзда баён этган илк сиёсатчи эмас.
АҚШнинг республикачи сенаторларидан бири Ренд Пел ҳам бир неча ой олдин сенат йиғилишада биз Эрон тўғрисида шунча хавотирга тушганмизки ҳатто минтақавий бўҳронлар ва халқаро терроризмнинг кенгайишида Саудия Арабистонидаги ваҳҳобий экстремистларнинг катта ролини эсдан чиқарганмиз деб айтди. У ўз сўзларида бутун жаҳон терроризмнинг асосий қисматини Эрон эмас балки Саудия Арабистони ҳимоя этмоқда деб изоҳлади.
Урушларни йўлга қўйиш, халқаро бўҳронларни вужудга келтириш, халқаро қонун- қоидаларни бузиш, Токиодаги об- ҳаво конвенсиясидан Париж келишувигача имзоланган барча келишувларни кўрмаганга олиш, ЭНППИТИ битимига риоя этмаслик, ядровий бомбадан фойдаланиш, терроризмга қарши кураш баҳонаси билан превентив урушларни вужудга келтириш, халқаро миқёсида эркин савдо-тижорат йўлига тўсиқлар яратиш, террорчи гуруҳлар хусусан ИШИД террорчилик гуруҳини ҳимоя этиш каби жиноятлар ва хатоликларнинг барча- барчалари АҚШ сиёсатига хос бўлган мавзўлардандир.
Айни шу масалага ҳам Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари алоҳида тўхталиб ўтдилар.
Исломий Инқилоб муаззам раҳбарининг ушбу баёнотлари яна бир бор АҚШнинг асли моҳиятини ошкор этиб беради.
Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари, яна бир бор иқтисодий босимлар қаршисида позиция тутиб, таҳдидларни фурсат ва имкониятга айлантириш ҳамда хавфсизлик ва ҳарбий қудратни кучайтириш лозимлигини таъкидлаб, шунингдек Баржом дастуруни ижро этилиши жараёнида АҚШ давлатининг ўз ваъдаларига амал қилмаётганига ҳам ишора этдилар.
АҚШнинг ошкора ва яширин тарздаги душманона сиёсатлари ва ҳатти ҳаракатларига эътибор бериб, Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари АҚШ билан кўп масалаларни ҳал этишни имкони йўқ, чунки АҚШ биз билан фақат ядровий энергетика ва инсон ҳуқуқлари масалаларида қарши эмас, балки унинг асосий муаммоси худди ислом жумҳурияти билан душманчилик қилишадидир деб аниқлик киритдилар.
Ул Зот дунёнинг муҳим бир минтақаси хусусан Эрон каби бой сарзаминда исломий жумҳуриятни ташкил этилганлиги ва мустақил сиёсатни олиб бориши АҚШ давлатини Эронга қарши душманона сиёсатлар олиб бораётгани ва позиция тутишганининг асл омили эканлигига тўхталиб, АҚШ давлати Эроннинг мустақиллигига қарши бўлиб, ҳатто мамлакатда бошқа тузум ҳатто исломий бўлмаган тузум ҳукмрон бўлганида ва мустақил бир сиёсатлар олиб борилганида ҳам АҚШ унга қарши сиёсатлар олиб борарди деб айтдилар.
Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари ИШИД террорчи гуруҳини ташкил этилиши ва бу гуруҳчани ҳарбий ва бошқа жиҳатлардан ҳимоя қилишда АҚШ давлатининг ролига тўхталиб, қуйидагича айтдилар:--АҚШ давлати ўзи террорист, террористларни қўллаб қувватламоқда ҳамда терроризмнинг мияси бўлган ва ташкил топишини биринчи кунидан террор ва зулм асосида ташкил топган сионистик режимнинг ҳомийси ҳисобланади.