июн 14, 2017 17:15 Asia/Tashkent
  • Исломий инқилоб муаззам раҳбари иштирокида ҳазрати Имом Али (ас)нинг азадорлик маросими бўлиб ўтди
    Исломий инқилоб муаззам раҳбари иштирокида ҳазрати Имом Али (ас)нинг азадорлик маросими бўлиб ўтди

Ҳазрати имом Али (ас)га зарба берилган кунда, Имом Хумайний (ра) Ҳусайнияларида турли табақадаги инсонлар ва Исломий инқилоб муаззам раҳбари иштирокида азадорлик ва мотам маросими ўтказилди

Жаҳон шиаларининг биринчи имоми ҳазрати Али (ас)га зарба берилган кунда, Имом Хумайний (ра) Ҳусайнияларида турли табақадаги инсонлар ва Исломий инқилоб муаззам раҳбари иштирокида азадорлик ва мотам маросими ўтказилди. Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратларининг асарларини нашр этиш ва сақлаш идорасининг хабарига кўра, бугун чоршанба куни пешин намозидан сўнг ўтказилган ушбу маросимда, маддоҳлар ҳазрати имом Али (ас)нинг азадорлигида мусибат зикри ва марсиялар ўқишди. Ҳижрий қамарий 40 йилнинг муборак рамазон ойининг 19 санасининг субҳида хаворижлар гуруҳидан бўлган Ибн Мулжим Муродий заҳарланган қилич билан жаҳон шиаларининг биринчи имоми ҳазрати Али (ас)ни бомдод намозини ўқиятган пайтларида муборак бошларига уради. 

Ёрлиқ