Эрон ташқи ишлар вазири эртага Шимолий Африкага сафар қилади
(last modified Sat, 17 Jun 2017 14:03:08 GMT )
июн 17, 2017 19:03 Asia/Tashkent
  • Эрон ташқи ишлар вазири эртага Шимолий Африкага сафар қилади
    Эрон ташқи ишлар вазири эртага Шимолий Африкага сафар қилади

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф Жазоир, Мавритания ва Тунис расмийларининг таклифи билан ушбу мамлакатларга сафар қилади

Эрон ислом жумҳурияти ташқи ишлар вазири эртага якшанба куни ўзининг даврий сафарида Жазоир, Мавритания, ва Тунисга сафар қилади.

Исна ахборот агентлигининг маълум қилишича, Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Баҳром Қосемийга кўра, Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф Жазоир, Мавритания ва Тунис расмийларининг таклифи билан ушбу мамлакатларга сафар қилади ва ўз ҳамкасблари билан учрашув ўтказишидан ташқари ушбу давлатлар президентлари билан ҳам учрашиб суҳбат ўтказиши кўзда тутилган. 

Баҳром Қосемийга кўра, Муҳаммад Жавод Зарифнинг ушбу юртларга даврий сафар қилишидан кўзланган мақсади, мазкур давлатлар билан икки томонлама муносабатларни янада юксалтириш ва Эрон ислом жумҳурияти билан алоқаларни кенгайтириш бўлиб, минтақадаги ўзгаришлар хусусида жумладан Сурия ва Форс кўрфази масаласи ҳам Эрон ташқи ишлар вазирининг сафар давомидаги режаларидан жой олган. 

Ёрлиқ