Исломий Инқилоб соқчилар корпусининг ракеталари ёрдамида ўнлаб террорист йўқ қилинди
(last modified Tue, 20 Jun 2017 12:27:33 GMT )
июн 20, 2017 17:27 Asia/Tashkent
  • Исломий Инқилоб соқчилар корпуси
    Исломий Инқилоб соқчилар корпуси

Кеча аниқ манбалар Исломий Инқилоб соқилар корпусининг ракеталари ёрдамида Сурия шарқидаги Дейруззувр атрофида жойлашган Алмаёдин шаҳрида ўнлаб террористни ҳалок бўлганини эълон қилишди.

Алолам телеканали хабарига кўра, бу террористлардан 6 нафари ливиялик эканлиги аниқланган.

 Ушбу ракета ҳужумида шунингдек  ИШИД террорчи гуруҳининг бир қанча етакчилари жумладан Абу Осим Аллибий ва  Абу Ҳорис лақабли Абдулқодир Алфароний йўқ қилинган,

 Сўнгги хабарларга кўра, Исломий Инқилоб соқчилар корпусининг яна бир ракетаси  Суриянинг Дейруззувр вилояти Ал-Муҳасан шаҳрида жойлашган ИШИД террорчи гуруҳи қўмондонлик маркази ҳудудига тушган ва бу ҳужум натижасида 15 террорист ҳалок бўлган.

Ёрлиқ