Машҳад шаҳрида Исломий телевидения ва радио уюшмаси бош ассамблеясининг тўққизинчи саммити ўтказилади
Машҳадда Исломий телевидения ва радио уюшмаси бош ассамблеясининг тўққизинчи саммити, радио тармоғлари ва телеканаллар ҳамда интернет тармоқларидаги ахборот агентликлари иштирокида ўтказилади
Эроннинг шимолий шарқидаги Машҳад шаҳрида Исломий телевидения ва радио уюшмаси бош ассамблеясининг тўққизинчи саммити, радио тармоғлари ва телеканаллар ҳамда интернет тармоқларидаги ахборот агентликлари иштирокида ўтказилади.
Исломий телевидения ва радио уюшмаси бош ассамблеясининг тўққизинчи саммитига бағишланган ахборот анжумани, Хуросони Разавий телерадиокомпанияси бош мудири Муҳсин Наср Пур ва ушбу саммит бош котибининг ижроия ўринбосари Баҳман Пур ҳамда Ахборот ва матбуот комитети бўйича масъул Аштарий иштирокида Хуросоний Разавий телевидениясида ўтказилди.
Исломий телевидения ва радио уюшмаси бош ассамблеясининг тўққизинчи саммити 2-4 июл кунлари ислом дунёсининг маданий пойтахти муқаддас Машҳад шаҳрида ўтказилади. Исломий телерадио уюшмаси, Эрон ислом жумҳуриятининг ташаббуси билан, халқаро оммавий ахборот воситаларига яккаҳукмронлик қилиш муҳитига барҳам бериш мақсадида таъсис этилган.
Исломий телевидения ва радио уюшмасида жаҳоннинг 36 та мамлакатидан 230 та телеканаллар ва радио тармоқлари аъзо ҳисобланади.