Эрон парламенти раиси: Американинг стратегияси терроризм билан тил топишдир
(last modified Tue, 27 Jun 2017 12:13:25 GMT )
июн 27, 2017 17:13 Asia/Tashkent
  • Эрон парламенти раиси: Американинг стратегияси терроризм билан тил топишдир
    Эрон парламенти раиси: Американинг стратегияси терроризм билан тил топишдир

Али Лорижоний ушбу йиғилишдаги чиқишида, экстремизм ва терроризмни дунёни яксон қилувчи таҳдид дея атади ва шундай қўшимча қилиб ўтдики, Американинг стратегияси терроризм билан ҳамкорлик қилишдир

Эрон парламенти раиси сешанба куни Жанубий Кореянинг Сеул шаҳрида Евроосиё ҳавзасидаги мамлакатлар парламенти раисларининг йиғилишида сўзга чиқиб шундай айтдики, Американинг стратегияси терроризмга қарши кураш эмас, балки терроризм билан тил топишдир.

Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлигининг хабарига кўра, Эрон парламенти раиси Али Лорижоний ушбу йиғилишдаги чиқишида, экстремизм ва терроризмни дунёни яксон қилувчи таҳдид дея атади ва шундай қўшимча қилиб ўтдики, Американинг стратегияси терроризм билан ҳамкорлик қилиш бўлиб, бундан кўзланган мақсад эса, терроризм хомийларини тарғибот қилиш ва сиёсий ҳамда хавфсизлик соҳасида ҳам қўллаб-қувватлашдир. 

Али Лорижонийга кўра, Эрон ислом жумҳурияти ўзининг геополитика мавқеини инобатга олиб, иқтисодий, маданий ва хавфсизлик йўналишидаги мавжуд имкониятларини Евроосиё минтақасида мустаҳкам тинчлик ва хавфсизлик тартибини ўрнатиш учун барча томонлама кўмак қилишга тайёрдир.   

Ёрлиқ