Шамхоний: АҚШнинг Суриядаги можаро келтириб чиқарадаган ҳаракатлари олов билан ўйнашдир
Айни пайтда, Америка Дамашқ давлатининг химиявий қурол қўллашни режалаштираётганини баҳона қилиб Сурияга таҳдид ва босим ўтказмоқчи
Эрон миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Американинг Суриядаги можаро ва низо келтириб чиқарадаган ҳатти-ҳаракатларини олов билан ўйнаётганининг тасдиғидир деб атади.
Али Шамхоний бугун чоршанба куни АҚШнинг Сурияга қарата қилган таҳдидларига муносабат билдириб шундай таъкидладики, Сурияга қарши сохта ва асоссиз иддаоли янги лойиҳалари, Американинг терроризм билан урушда ва Сурия армиясининг ҳал қилувчи ҳаракатларига қарши курашда мағлуб бўлганини ёпиш мақсадида янги ценарияларидан ҳисобланади. Айни пайтда, АҚШ Дамашқ давлатининг химиявий қурол қўллашни режалаштираётганини баҳона қилиб Сурияга таҳдид ва босим ўтказмоқчи.
Эрон миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Американинг Сурия юртига ғайриқонуний тажовузларини ва Ҳумсдаги Шаъирот ҳаво базасини нишонга олганини ёдга олиб шундай айтдики, Эрон ва Россия ушбу ҳодисадан сўнг, Американинг иддаоларини ўрганиб чиқиш учун ҳақиқатни топиш мақсадида халқаро қидирув гуруҳининг ташкил этилишини расман талаб қилган. Лекин Вашингтон ўзининг Сурияга қарата асоссиз иддаоларининг фош этилишини олдини олиш учун ушбу халқаро гуруҳнинг сафарбар этилишига монеълик қилди. Америка Суриядаги Шаъирот ҳаво базасига ҳужум қилиш учун, Сурия давлатини химиявий тақиқланган қуроллардан фойдаланди дея сохта баҳоналарни илгари сурган эди.