Муқаддас Машҳад шаҳрида Исломий телевидения ва радио уюшмасининг тўққизинчи саммити давом этмоқда
(last modified Sun, 02 Jul 2017 05:12:12 GMT )
июл 02, 2017 10:12 Asia/Tashkent

Исломий юртларнинг Телевидения ва радио иттифоқи бош ассамблеясининг тўққизинчи саммити, жаҳоннинг 36 мамлакатидан ташриф буюрган 230 та телерадио тармоқлар иштирокида  Машҳад шаҳрида ўтказилади

Исломий мамлакатлар телевидения ва радио уюшмасининг тўққизинчи саммити бугун 2 июл шанба куни Ислом оламининг маданий пойтахти бўлмиш Муқаддас Машҳад шаҳрида ўз ишини бошлади. Эрон ислом жумҳуриятининг Муқаддас Машҳад шаҳри Ислом дунёсининг маданий пойтахти эканлигини эътиборга олиб, Исломий юртларнинг Телевидения ва радио иттифоқи бош ассамблеясининг тўққизинчи саммити, жаҳоннинг 36 мамлакатидан ташриф буюрган 230 та телерадио тармоқлар иштирокида  Машҳад шаҳрида ўтказилади. Машҳад 2017 воқеалари штаб котибияти мудирига кўра, 600 нафар чет эллик меҳмонлар Исломий телевидения ва радионинг тўққизинчи саммитида иштирок этиш мақсадида Машҳад шаҳрига келишди. Исломий телерадионинг тўққизинчи саммити бугун ислом дунёсидаги телевидения ва радионинг 800 нафар вакилларининг иштироки билан, Эрон ислом жумҳуриятининг Машҳад шаҳрида расмий тарзда ўз ишини бошлади. Ушбу саммитнинг асосий шиори "Машҳади Ризо (а) исломий маданият ва цивилизация манбаи" остида бўлиб, исломий фильмларнинг бозорини барпо этиш ва телерадио ускуналарининг кўргазмаси ушбу саммитнинг дастурларидан жой олган. Машҳад 2017 воқеалари штаб котибияти мудири, исломий фильмларнинг бозор секторининг Остони Қудси Разавий намойишгоҳининг доимий жойида бугундан ўз ишини бошлаганини эслатиб ўтди, ушбу бўлимда ислом дунёсининг телерадио тармоқлари мудирларининг иштирокида 12 та махусус йиғилиш уч кун давомида ўтказилади. Исломимй телевидения ва радионинг тўққизинчи саммити 3 кун мобайнида қадар Машҳад шаҳрида давом этади. Оммавий ахборот воситаларида хабар ва маълумотларни етказиш аҳамияти, ахборот урушда ахборот воситаларининг роли ҳамда омма афкорини тўғри йўналтиришда ахборот воситаларининг роли, ушбу йиғилишнинг кун тартибидан жой олган. Шунингдек, Исломий фильмлар бозорининг еттинчи қисмининг мудирининг айтишича, ушбу босқичда 133 та телерадио тармоқлар ва жаҳоннинг 20 та мамлакатининг кино ижодкорлари муассасаси ушбу босқичда ўзларининг 800 дан ортиқ асарларини намойиш этишади. Ушбу саммитда Эрон миллий хавфсизлик кенгаши котиби Шамхоний, Хуросоний Разавий вилоят ҳокими, Ироқ парламенти раиси Саййид Ҳасан Ҳакимий ва Афғонистон диний уламоларидан Оятуллоҳ Осифий Муҳсиний иштирок этишмоқда.     

Ёрлиқ