Инқилоб муаззам раҳбари Эрон Суд ҳокимиятининг халқаро мавзуларга ҳуқуқий жиҳатдан киришини таъкидладилар
Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари Суд ҳокимиятининг барча соҳаларида тегишли ўзгаришлар бўлишини зарурий деб билдилар ва шундай айтдиларки, суд ҳокимияти жамият ичида умумий ҳуқуқни ҳимоячиси бўлиши лозим
Исломий инқилоб муаззам раҳбари Эрон Суд ҳокимиятининг санкциялар каби халқаро мавзуларга ҳуқуқий жиҳатдан киришини ва жаҳон мазлумлари ҳамда мусулмонларни ҳимоя қилишни таъкидладилар.
Исломий инқилоб муаззам раҳбари бугун душанба куни Суд идоралари масъуллари ва раислари билан учрашган чоғларида, халқаро суд ва ҳуқуқий масалаларга жиддий ёндашишни муҳим деб атадилар ва шундай таъкидладиларки, суд ҳокимияти санкциялар сингари мавзуларда, Америка томонидан Эроннинг мол-мулкларини ва маблағларини мусодара қилинганлиги, Нигерия исломий ҳаракати раҳбари Шайх Иброҳим Закзокий каби дунёда мазлум бўлган шахсларни ҳимоя қилиш ёки Мьянма ва Кашмир мусулмонларини ҳимоя қилишда, ҳуқуқий мавқеини эгаллаши керак ҳамда ўзининг қаршилигини ёки бўлмасам ҳимоя қилиш позиция қатъий тарзда маълум қилиш лозим.
Шунингдек, Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари Суд ҳокимиятининг барча соҳаларида тегишли ўзгаришлар бўлишини зарурий деб билдилар ва шундай айтдиларки, суд ҳокимияти жамият ичида умумий ҳуқуқни ҳимоячиси бўлиши лозим ва керак бўлганда халқнинг ҳақ-ҳуқуқларини қонунбузарлардан ҳимоя қилиши ва қонунга риоя қилмайдиганларга қарши курашиши керак.
Исломий инқилоб муаззам раҳбари сўзларининг якунида, илоҳий неъматларни эҳтиёт қилишни зарурий деб атадилар ва шундай таъкидладиларки, "Ёшлар неъмати", "Исломий жумҳурият неъмати" ҳамда "Суд ҳокимияти ва унинг имкониятлари неъмати" парвардигорнинг улуғ неъматларидан бўлади.