Эрон Қирғизистонга инсонпарварлик ёрдамларини жўнатди
(last modified Thu, 06 Jul 2017 12:44:57 GMT )
июл 06, 2017 17:44 Asia/Tashkent
  • Эрон Қирғизистонга инсонпарварлик ёрдамларини жўнатди
    Эрон Қирғизистонга инсонпарварлик ёрдамларини жўнатди

Эрон ислом жумҳуриятининг Қирғизистондаги элчиси Мужтабо Рузбаҳоний чоршанба куни Эроннинг инсонпарварлик кўмакларини топшириш маросимида, Эрон ислом жумҳуриятининг Қирғизистон билан барча соҳада ҳамкорликларни ва алоқаларни янада кенгайтиришга тайёр эканлигини хабар берди

Эрон ислом жумҳуриятининг Қизил ярим ой жамияти юзта палатка ва тўрт юзта адёлдан иборат бўлган инсонпарварлик ёрдамларини Қирғизистонга жўнатди. 

Эрон телдерадиокомпанияси ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Эрон ислом жумҳуриятининг Қирғизистондаги элчиси Мужтабо Рузбаҳоний чоршанба куни Эроннинг инсонпарварлик кўмакларини топшириш маросимида, Эрон ислом жумҳуриятининг Қирғизистон билан барча соҳада ҳамкорликларни ва алоқаларни янада кенгайтиришга тайёр эканлигини хабар берди. 

Унга кўра, инсонпарварлик ёрдамларининг Бишкекка олиб келиниши, Эрон ислом жумҳуриятининг оғир кунларда ҳар доим қирғизистонлик опа-сингиллар ва ака укалар билан ёнма-ён туришини намоён этади. 

Шунингдек, Қирғизистон қизил ярим ой жамияти масъуллари ҳам ушбу маросимда Қирғизистоннинг Эрон ислом жумҳурияти билан инсонпарварлик ёрдамларини кўрсатиш йўналишида ҳамкорликларни янада кенгайтиришга тайёр эканликларини маълум қилишди. 

Ёрлиқ