Ядровий қурол-яроқларни тақиқ этиш битимини Эрон қатъийлик билан ҳимоят этади
(last modified Sun, 09 Jul 2017 08:27:18 GMT )
июл 09, 2017 13:27 Asia/Tashkent

Ядровий қурол-яроқларга мухолиф бўлган 122-та мамлакатнинг намояндалари, жумладан Эрон жума куни Нью-Йоркдаги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти қароргоҳининг биринчи рақамли конференция залида қайси шароитда бўлмасин ядровий қурол-яроқлардан фойдаланиш билан таҳдид солиш, ундан фойдаланиш, жўнатиш, жамлаш, унга эга бўлиш, ишлаб чиқариш, синовдан ўтказиш ва уни яратишни комилан ман этишга тегишли бўлган шартноманинг матнини тасдиқлашди.

Бу шартнома шундай бир ҳолда тасдиқланмоқдаким, сионистик режим ва ядровий қурол-яроқлар билан жиҳозланган барча мамлакатлар, жумладан Америка бу овоз беришга байкот қилишди.

Ядровий қурол-яроқлар  Ғарб мамлакатларининг ишлаб чиқарилган маҳсулотидир ва фақат бир мамлакат, яъни Америка томонидан Япониянинег иккита шаҳри Хирасима ва Нагасаки шаҳрларини бомбардимон қилишда ишлатилди ва унинг даҳшатли оқибати ва таъхсирини унлаб йиллар ўтганидан сўнг ҳам ҳалигача бу инсоний фожеанинг қолган қурбонларида мушоҳада этилади. Ҳозирги кунда дунёнинг ядровий амборларида йиғилган бомбалар 5-дан 50 миллион тонна ТиЭнТи қудратига эгадир ва ер юзини бир неча маротаба нобуд қилиш учун етарлидир.

Бу ҳақиқатни эътиборга олган ҳолда, шуни таъкидлаш жойизким, атом қурол-яроқлари халқаро хавфсизлик ва тинчликка қарши дунёнинг энг муҳим таҳдидларидан саналади.

Америкалик машҳур таҳлилчи, мутафаккир ва назариячиси Навом Чомеский милодий 217 йил апрел ойида “Тирват Ут” интернет маркази билан ядровий қурол-яроқларнинг хавф-хатари ҳақида қилагн ўз сўҳбатида “Американи нг собиқ президенти Барак Абаманинг президентлик даврида Американинг ядровий дастури қайта  янгиланиб, бу ўлканинг янги президенти Дональд Трамп даврида эса бу жараён кенгайтирилмоқда”, деб таъкидлади.

Чомеский Россия Американинг атом қурол-яроқлари дастуридан бохавар эканлигини баён этиш зимнида, агар руслар таҳдидни сезсалар, демак бу таҳдидни олдини олиш учун ҳужумни амалга ошириш имкони мавжуддир. Чунки агар бундай амал қилмасалар, улар ҳалок бўлишади. Бу эса ҳаммамиз ўламиз деган маънони билдиради", деб қўшимча қилди.

Чомеский шунингдек америкалик оммавий ахборот воситалари ва ушбу мамлакат расмийларининг яқдровий аслаҳаларни  ман этиш учун Вашингтон сайъ-ҳаракат қилмоқда , деган иддаоларини рад этиб, шундай фикр билдирди: “Улар ядровий қурол-яроқларни кенгайтириш билан қарши кураш олиб боришда сайъ-ҳаракат қилмасликлари муқаррар. Агар улар бу мавзў билан қарши кураш олиб борсалар, улар бажарадиган ишлар мавжуддир.”

Халқаро масалалар бўйича бу таҳхлилчи ва назариячи “Америка дунёнинг энг хатарли мамлакатларидан ҳисобланади”, деб таъкидлади.

Шак-шубҳасиз жамият, инсон ҳуқуқларини ва ҳаётининг тинчлигини хатар остига қарор берадиган ва инсоннинг осойишталиги ҳамда ҳаётини ҳам таҳдид қиладиган бу омил баробарида тинчлик ва осойишталикни ҳис этиш ва бу ёмон тушдан қутилиш барча мамлакатларнинг вазифасиҳаммадан олдин Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг вазифасидир.

Бу йўлда Эрон Ислом Жумҳуриятининг оммавий қирғин қилиш аслаҳалари ҳавзасида олиб бораётган сиёсати бундай қурол-яроқлар ва бунга ўхшаш аслаҳалар билан қарши кураш олиб боришучун халқаро арсаларда олиб борилаётган сайъ-ҳаракатларда фаол қатнашишдан иборатдир.

Эрон Ислом Жумҳурияти йиллар давомида ядровий қурол-яроқларни яширин тарзда ишлаб чиқариш учун Ғарб мамлакатларининг тўҳматларига юзмаюз бўлган ва бу мамлакат оммавий қирғин қилиш қурол-яроқларини ман этиш орқали тинчлик ва осойишталикдан ҳимоят қилишини дунё аҳлига исботлади. Чунки Эрон ҳам оммавий қирғин қилиш қурол-яроқларининг қурбонларидан бири ҳисобланади.

Бундай фаъолият билан Эроннинг МАГАТЭ ташкилотидаги доимий намояндаси БМТ-нинг жума кунида ўтказилган йиғилишида, “Эрон дунёда ядровий қурол-яроқлардан фойдаланиш билан таҳдид солиш ёки ундан фойдаланиш ва унга эга бўлишни ман этишда бу келишувнинг мақсадини қатъийлик билан ҳимоят этади”, деб таъкидлади.

Нажафий шунингдек оммавий қирғин қилиш аслаҳалари ҳаром деб, фатво беришга тегишли бўлган Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбарининг берган фатвосига ишора этиб, бу шартноманинг матнида ядровий қурол-яроқларни биткул йўқ қилиб ташлаш учун сайъ-ҳаракатларни амалга ошириш йўлида мазҳабий раҳбарларнинг ўйнаётган рлларига ишора этганлари учун миннатдорчилик билдирди.

Ризо Нажафий Ўрта Шарқ минтақасида сионистик режимнинг ядровий қурол-яроқларининг хатар ва таҳдидларини эслатиб ўтиш зимнида, ядровий аслаҳалардан озод минтақани ижод этиш учун Эроннинг таклифини минтақадан ядровий қурол-яроқлар хатарини бартараф этиш учун Эроннинг амалга ошираётган сайъ-ҳааракатларининг намунаси деб билди.

Ёрлиқ