Генерал Аштарий: Террорчиларнинг асл мақсади Эронга кириб олишдир
(last modified Thu, 13 Jul 2017 12:53:04 GMT )
июл 13, 2017 17:53 Asia/Tashkent
  • Генерал Аштарий: Террорчиларнинг асл мақсади Эронга кириб олишдир
    Генерал Аштарий: Террорчиларнинг асл мақсади Эронга кириб олишдир

Унга кўра, АҚШ, Сионистик режим ва минтақада айрим давлатлар исломий уйғонишдан кейин ушбу ҳаракатларга қарши курашиш мақсадида террорчи гуруҳларни Ислом номи остида ташкил этишди ва минтақадаги мусулмонларга қарши сафарбар этишди

Эрон ички ишлар вазирлигининг қўмондонига кўра, террорчиларнинг асосий мақсади Эронга турли йўллар билан киришдир. Шунинг учун ҳуқуқ тартибот ходимлари қўлга киритилган маълумотларга биноан чегараларда террорчиларга қарши кураш учун тайёр туришлари керак. 

Эрон ички ишлар вазирлигининг қўмондони генерал Ҳусайн Ашратий бугун пайшанба куни Эрон ғарбидаги Кермоншохдаги чиқишида шундай айтдики, Эроннинг Ироқ ва Суриядаги консультация ва маслаҳат бериш бўйича фаолияти ҳамда ушбу иккала мамлакат халқининг ва армиясининг саъй-ҳаракатлари билан, террорчилар Эрон чегараларидан узоқлашди. 

Генарал, Аштарийнинг айтишича, Эрондан қўрқитиш, шиалардан қўрқитиши ва исломдан қўрқитиши ҳаракатлари исломий уйғонишдан сўнг душманларнинг кун тартибидан жой олди. Унга кўра, АҚШ, Сионистик режим ва минтақада айрим давлатлар исломий уйғонишдан кейин ушбу ҳаракатларга қарши курашиш мақсадида террорчи гуруҳларни Ислом номи остида ташкил этишди ва минтақадаги мусулмонларга қарши сафарбар этишди.   

Ёрлиқ