Зариф: Америкаликлар ўзларини масхара қилишмасин, Эронда ҳеч қачон тизим ўзгармайди
Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф душанба куни Нью-Йоркда АҚШ ташқи алоқалар кенгаши йиғилишида Вашингтоннинг ўтмишдан ибрат олмаганига ишора қилиб ўтди
Эрон ислом жумҳурияти ташқи ишлар вазири Америкалик расмийларнинг халқаро қарорларга ва принципларга хилоф тарзда Эронда тизимни ўзгартириш керак деган баёнотларига муносабат билдириб шундай айтдики, ўзларингни алдамайлар Эрон ҳукуматида ҳеч қачон ўзгариш рўй бермайди.
Америка расмийлари жумладан АҚШ мудофаа вазири Жеймз Матис Эрон ва Америка ўртасида икки томонлама ижобий алоқалар ўрнатилиши учун Эронда ҳукумат тизими ўзгариши керак деб иддао қилди.
Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф душанба куни Нью-Йоркда АҚШ ташқи алоқалар кенгаши йиғилишида Вашингтоннинг ўтмишдан ибрат олмаганига ишора қилиб шундай айтдики, Американинг ўз қудратини халқидан оладиган ва уларга таяниб фаолият юритадиган Эрон ислом жумҳуриятининг қонуний тизимини ўзгартиришга қаратилган режаси доим барбод бўлиб келган.
Эрон ташқи ишлар вазири АҚШнинг Эронда Исломий инқилоб ғалаба қозонганидан бери, мамлакат тузумини ўзгартиришга қаратилган сиёсатларини кун тартибида биринчи ўринда қўйганлигига ишора қилиб, шундай маълум қилдики, Эрон халқи ўз юртларининг президентини сайлашда 10 соатдан кўпроқ вақт давомида сафларда туришди.