Инқилоб Раҳбари: Ҳаж маросими АҚШнинг ёвузликка асосланган сиёсатларига қарши кураш учун энг муҳим фурсатдир
(last modified Sun, 30 Jul 2017 11:35:22 GMT )
июл 30, 2017 16:35 Asia/Tashkent
  • Инқилоб Раҳбари
    Инқилоб Раҳбари

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари Ҳаж маросимини Масжидулақсо ва Фаластин масаласи ҳамда АҚШнинг ёвузликка асосланган сиёсатлари қаршисида мусулмонларнинг ўз позицияларини маълум қилишлари учун энг яхши имконият ва фурсат эканлигини таъкидлаб ўтдилар.

Бугун Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари  Ҳаж маросимини  Фаластин ва Масжидулақсо мавзуси ҳамда минтақада  АҚШнинг ёвузликка асосланган дахолатлари ва сиёсатлари қаршисида ислом умматининг ўз позициясини аниқлаши учун энг муҳим замон ва макон эканлигини таъкидладилар.

Бугун якшанба Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий шу йилги Ҳаж маросимининг масъуллари билан учрашганида  Ҳаж маросимини  исломий умматнинг энг муҳим мавзулари шунингдек позициясини маълум этиши учун муҳим фурсат эканлигини таъкидлаб,  ушбу мавзулардан бири  Қуддус ва Масжидулақсо масаласидир, зеро сўнги кунларда  босқинчи ва сохта сионистик режимнинг ёвузлиги, юзсизлиги туфайли  ушбу мавзулар янада кўп эътиборларни ўзига жалб этган деб қўшимча қилдилар.

Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари шунингдек,  Фаластин масаласидан ҳеч қачон ғофил бўлмаслик лозимлигиги ҳамда ушбу мавзуни ислом дунёсининг энг муҳим ва асосий масалаларидан эканлигига тўхталиб, жумладан дедилар: мусулмон халқини ўз фикр- ақидасини баён этиши ҳамда  Фаластин ва Масжидулақсо хусусида ўз позициясини маълум қилиши учун  Байтулҳаром, Макка, Мадина, Арафо, Машъар ва Мино минтақаларидан яхшироқ ва муносиброқ жой топилади ми?

Ул Зот минтақада хусусан исломий мамлакатлар ички ишларида  АҚШнинг ёвузликка асосланган дахолатлари ва аралашиши ҳамда такфирий гуруҳларни ташкил этиши  бошқа муҳим мавзулардан эканлигини таъкидлаб,  Ҳаж маросимида мусулмон халқлари  ушбу масалалар борасида ўз позициясини маълум этишлари керак деб аниқлик киритдилар.

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари шунингдек  барча террорчилик гуруҳлардан ҳам ёвузроқ ва ёмон-жирканчроқ худди сионистик режимидир деб айтдилар.

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари ўз сўзларида  мусулмон хақларини ваҳдат -бирлик масаласига алоҳида эътибор қаратишини  ўта муҳим ва энг зарурий мавзулардан эканлигини айтиб, жумладан дедилар:  мусулмонлар ўртасида низо, фитна ва уруш солиш учун миллиардлаб доллар ажратилаётгани ҳеч кимга сир эмас, аммо шундай бир шароитда  мусулмон хақлари ушбу ихтилофларни кенгайишини олдини олишга саъй ҳаракат қилишлари керак.

Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари ўз сўзлари давомида дедилар:  Эрон ислом жумҳуриятининг энг жиддий ва доимий истак -хоҳиши   барча эронлик ҳожийларнинг тинчлиги , хавфсизлиги ва иззат -обрусини сақлашдан иборат. Ҳаж маросимидаги хавфсизлик ҳам  Ҳарамайни Шарифайн унинг ҳудудида жойлашган мамлакатнинг зиммасидадир

 

Ёрлиқ