Зариф: АҚШнинг янги давлати ядровий келишувдан Эроннинг манфаат кўрмаслиги учун ҳаракат қилмоқда
(last modified Sat, 05 Aug 2017 13:02:15 GMT )
август 05, 2017 18:02 Asia/Tashkent
  • Зариф: АҚШнинг янги давлати ядровий келишувдан Эроннинг манфаат кўрмаслиги учун ҳаракат қилмоқда
    Зариф: АҚШнинг янги давлати ядровий келишувдан Эроннинг манфаат кўрмаслиги учун ҳаракат қилмоқда

Бундай ҳаракатлар эса, ядровий келишув доирасидаги "Қўшма ҳаракатлар комплекс дастури"нинг матнини бузиш ҳисобланади

Эрон ташқи ишлар вазирига кўра, Американинг янги давлати Эрон ва олтилик давлатлари томонидан қабул қилинган ядровий келишувдан Эроннинг манфаат кўрмаслиги учун ҳаракат қилмоқда. Бундай ҳаракатлар эса, ядровий келишув доирасидаги "Қўшма ҳаракатлар комплекс дастури"нинг матнини бузиш ҳисобланади. 

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф бугун шанба куни Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳонийнинг инаугурация маросимида иштирок этиш мақсадида Теҳронга сафар қилган Европа иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича масъули Федерико Могерени билан учрашганида, АҚШ томонидан ядровий келишувнинг ижро этилишида юзага келтирган муммоларига ишора қилиб шундай айтдики, Америка қўшма штатларининг президенти Дональд Трамп Эроннинг зарарига ушбу ядровий келишувни барбод қилмоқчи. Европа иттифоқи ушбу масалага ўта ҳушёр бўлишлари мақсадга мувофиқ бўлади. 

Шунингдек, Федерико Могерени ҳам Эроннинг ракета синовларига ва Симурғ номли спутник ракета ташувчисининг муваффақиятли тарзда учирилганига ишора қилиб шундай айтдики, ушбу ҳаракатлар БМТнинг 2231-сонли резолюциясига ҳеч қандай қарама қарши эмас.    

Ёрлиқ