Раисий: Эрон Афғонистонда вазиятни барқарорлаштиришга ҳаракат қилади
Эрон ислом республикаси президенти ўз сўзларида Эрон давлати бугунги кунда Афғонистоннинг биринчи эҳтиёжи бўлган бу мамлакатда тинчлик ва барқаррликни ўрнатишга ҳаракат қилади деб изоҳлади.
Эрон президентлик идораси сайтининг кечанги хабарига кўра, Эроннинг янги сайланган президенти Сайид Иброҳим Раисий Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зариф билан суҳбатда, тинчлик, барқарорлик ва фаровонликни Афғонистон халқиинг ҳаққи эканлигига тўхталиб, Эрон мамлакати бугунги кунда Афғонистоннинг биринчи эҳтиёжи бўлган бу мамлакатда тинчлик ва барқарорликни ўрнатишга ҳаракат қилади ҳамда қўшни, биродар мамлакат сифатида бўлган барча афғонистонлик гуруҳларни миллий келишувга даъват этади деб қўшимча қилди.
Эрон ислом республикаси президенти Теҳрон давлатини Афғонистоннинг мазлум халқининг идораси ҳукмронлиги ҳар доим хавфсизликни таъминловчи ва барқарорлик яратувчи бўлган деган ақидага эга бўлганига ишора қилиб, Эрон ҳукумати Афғонистондаги воқеаларни диққат билан кузатиб бориши билан Афғонистон билан яхши қўшничилик муносабатларига содиқ деб таъкидлади.
Раисий ўз сўзларида АҚШнинг Афғонистондаги мағлубияти ва чиқиб кетиши бу мамлакатда ҳаёт, хавфсизлик ва мустаҳкам тинчликни тиклаш имкониятига айланиши зарур деб эълон қилди.