Қозоғистон президенти Али Акбар Солеҳийни "Ифтихор" кўкрак нишони билан тақдирлади
(last modified Sat, 12 Aug 2017 12:52:57 GMT )
август 12, 2017 17:52 Asia/Tashkent
  • Қозоғистон президенти Али Акбар Солеҳийни \
    Қозоғистон президенти Али Акбар Солеҳийни \"Ифтихор\" кўкрак нишони билан тақдирлади

Нурсултон Назарбоев Эрон атом энергетика ташкилоти раиси Али Акбар Солеҳийга дипломатик саъй-ҳаракатлари ва меҳнатлари эвазига "Ифтихор" кўкрак нишонини тақдим этди

Қозоғистон республикаси президенти Нурсултон Назарбоев Эрон атом энергетика ташкилоти раиси Али Акбар Солеҳийга дипломатик саъй-ҳаракатлари ва меҳнатлари эвазига "Ифтихор" кўкрак нишонини тақдим этди. 

Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, ушбу ифтихор кўкрак нишонини топшириш маросими Эрон ва Қозоғистон ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганининг 25 йиллиги муносабити билан ўтказилган маросим билан бир пайтда, Эрон ислом жумҳуриятининг Остона шаҳридаги элчихонасида Қозоғистон маданият ва спорт вазири Аристанбек Муҳаммад уғли иштирокида ўтказилди. 

Ушбу маросимда, Эрон атом энергетика ташкилоти раиси Али Акбар Солеҳий Қозоғистон давлатининг Олмаотада  ядровий музокараларни ўтказишда кўп маротаба мезбонлик қилганлиги, шунингдек дипломатик алоқаларни янада ривожлантиришда икки томонлама дўстона ҳаракатларни амалга оширганини юқори баҳолаб, Қозоғистон президенти томонидан ифтихор кўкрак нишони тақдим этилганидан миннатдорчилик билдирди.  

Ёрлиқ