Эрон давлати Испаниянинг Барселона шаҳрида содир этилган терактни қоралади
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i22246-Эрон_давлати_Испаниянинг_Барселона_шаҳрида_содир_этилган_терактни_қоралади
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги нотиғи Испаниянинг Барселона шаҳрида амлага оширилган терактни кескин қоралаб, Испания давлати, халқи ҳамда бу жиноят оқибатида ҳалок бўлганлар ва жароҳат олган шахслар аҳли- оилаларига чуқур тасаллият билдирди.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
август 18, 2017 17:29 Asia/Tashkent
  • Эрон давлати
    Эрон давлати

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги нотиғи Испаниянинг Барселона шаҳрида амлага оширилган терактни кескин қоралаб, Испания давлати, халқи ҳамда бу жиноят оқибатида ҳалок бўлганлар ва жароҳат олган шахслар аҳли- оилаларига чуқур тасаллият билдирди.

Эрон телерадиокомпанияси хабарига кўра,  бугун Эрон Ташқи ишлар вазирлиги нотиғи Баҳром Қосимий  бугунги кунда  терроризм халқаро бир муаммога айланганлигига тўхталиб,  минтақада экстремистлар ва террористлар кетмакет мағлуб бўлганидан кейин  дунёнинг турли минтақаларида жиноят ва теракт содир этишга уринишмоқда. Бегуноҳ ва оддий фуқаролар террористлар томонидан нишонга олинмоқда деб таъкидлади.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги нотиғи шунингдек,  халқаро муаммоларни халқаро миқёсида ҳал этиш зарурлигини таъкидлаб,  тинчликсевар мамлакатлар ҳамда  терроризмга қарши курашни ўз иш дастурида жой берган давлатлар  зўравонликлар, нотинчликлар ва терроризмга қарши халқаро махсус бир уюшмани ташкил қилишлари керак. Барчадан аввал эса терроризмга қарши кураш ва бу халқаро терроризмни таг- тубидан йўқ қилиш масаласини иш дастурида жой беришлари лозим деб аниқлик кириттди.