Эроннинг Кобулдаги элчихонаси Афғонистонда эронлик худкуш қўлга олинганлиги ҳақидаги иддаоларни инкор этди
(last modified Sat, 19 Aug 2017 13:13:06 GMT )
август 19, 2017 18:13 Asia/Tashkent
  • Эроннинг Кобулдаги элчихонаси Афғонистонда эронлик худкуш қўлга олинганлиги ҳақидаги иддаоларни инкор этди
    Эроннинг Кобулдаги элчихонаси Афғонистонда эронлик худкуш қўлга олинганлиги ҳақидаги иддаоларни инкор этди

Афғонистоннинг Нимруз вилояти полиция бошлиғи пайшанба куни айрим оммавий ахборот воситалари билан қилган суҳбатида ушбу вилоятдаги ҳарбий базага ҳужум қилмоқчи бўлган бир нафар эронлик худкушнинг қўлга олинганини иддао қилди

Эроннинг Кобулдаги элчихонаси Афғон хавфсизлик кучлари томонидан Нимруз вилоятида эронлик худкуш қўлга олинганлиги ҳақидаги иддаоларни рад этди. 

Афғонистоннинг Нимруз вилояти полиция бошлиғи пайшанба куни айрим оммавий ахборот воситалари билан қилган суҳбатида ушбу вилоятдаги ҳарбий базага ҳужум қилмоқчи бўлган бир нафар эронлик худкушнинг қўлга олинганини иддао қилди.

Исна ахборот агентлигининг бугун шанба куни тарқатган хабарига кўра, Эроннинг Кобулдаги элчихона матбуоти ўз баёнотида Афғонистон давлатининг ушбу иддаоларнинг исбот қилиниши учун ҳозиргача ҳеч қандай ҳужжат ва далилни Эрон элчихонаси ихтиёрига тақдим этмаганини маълум қилди.  

Шунингдек, ушбу баёнотда келишича, Эрон ва Афғонистон ўртасидаги чамаси минг километрлик чегаранинг мавжудлига қарамай, ИШИД террорчилик гуруҳининг аъзолари икки юрт чегарасидан ўтиш ва уларнинг Афғонистонда ушбу террорчилик гуруҳларига қўшилиши эҳтимоли юқоридир.