Инқилоб раҳбари ёш авлод онгида инқилобий руҳиятни янада кучайтиришни таъкидладилар
Исломий инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари бугун душанба куни эрталаб Язд ва Ҳамадон вилоятининг масъуллари ва маданият фаоллари билан учрашган чоғларида, ёш авлод тарбиясида инқилобий руҳиятни кучайтириш лозимлигини таъкидладилар
Исломий инқилоб муаззам раҳбари инқилобий ва жиҳодий руҳиятни кучайтиришни масъуллар ва маданият соҳасидаги мутахассисларнинг энг муҳим вазифаларидан деб атадилар ҳамда шундай таъкидладиларки, барча саъй-ҳаракатлар ёшларнинг диний ва инқилобий тарбиясига қаратилиши керак.
Исломий инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари бугун душанба куни эрталаб Язд ва Ҳамадон вилоятининг масъуллари ва маданият фаоллари билан учрашган чоғларида, ёш авлод тарбиясида инқилобий руҳиятни кучайтириш лозимлигини таъкидлаб шундай айтдиларки, маданий соҳа масъуллари турли муҳитларда инқилобий жараённи ва руҳиятни мустаҳкамлашда ва уни қўллаб қувватлашда масъул ҳисобланади.
Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари бугунги кунда дунёда ёш авлодни гумроҳликка бошлайдиган йўлларнинг янада кенгайиб бораётганига ишора қилиб шундай айтдиларки, ушбу зарарли тарғиботлар ва йўлдан адаштирувчи чақириқлар қаршисида ёшларни тўғри йўлга бошлайдиган усуллар ва йўл йўриқлар учун катта имкониятлар мавжуддир.
Ул ҳазрат шаҳид Муҳсин Ҳужажийни исломий ва инқилобий тамойилларнинг энг кўзга кўринган ва ёрқин намуси дея атадилар ва шундай қўшимча қилиб ўтдиларки, шаҳид Ҳужажий иғвогарлик ва ғаламисликлар кенг қамровда авж олган бугунги дунёда улуғ ва юксак даражага эришди ҳамда Аллоҳ таоло уни ҳамманинг кўз олдида ҳужжат қилиб кўрсатди.
Шунингдек, Исломий инқилоб муаззам раҳбари шундай таъкидладиларки, масъуллар ёшлар ўртасида инқилобий кучларнинг буюк жараёнини янада кучайтиришлари керак.