Зариф: Ядровий келишувни сақлаб қолиш Эроннинг устувор вазифаси ҳисобланади
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i22402
Эрон ядровий фаолиятига доир "Қўшма ҳаракатлар комплекс дастури"ни сақлаб қолиш ва Американинг ўз мажбуриятларини бажармаслигига йўл қўймаслик Эрон ислом жумҳуриятининг биринчи галдаги устувор вазифаси ҳисобланади
(last modified 2025-07-14T11:50:13+00:00 )
август 21, 2017 18:23 Asia/Tashkent
  • Зариф: Ядровий келишувни сақлаб қолиш Эроннинг устувор вазифаси ҳисобланади
    Зариф: Ядровий келишувни сақлаб қолиш Эроннинг устувор вазифаси ҳисобланади

Эрон ядровий фаолиятига доир "Қўшма ҳаракатлар комплекс дастури"ни сақлаб қолиш ва Американинг ўз мажбуриятларини бажармаслигига йўл қўймаслик Эрон ислом жумҳуриятининг биринчи галдаги устувор вазифаси ҳисобланади

Эрон ташқи ишлар вазирининг таъкидлашича, Эрон ва олтилик гуруҳи томонидан қабул қилинган Эрон ядровий фаолиятига доир "Қўшма ҳаракатлар комплекс дастури"ни сақлаб қолиш ва Американинг ўз мажбуриятларини бажармаслигига йўл қўймаслик Эрон ислом жумҳуриятининг биринчи галдаги устувор вазифаси ҳисобланади. 

Эрон, Британия, Франция, Россия, Хитой, АҚШ ва Германия давлатлари томонидан имзоланган Эрон ядровий келишувининг ижроси 2016 йилнинг январ ойидан бошлаб кучга кирган. Бироқ, Америка давлати ушбу гуруҳнинг бир аъзоси сифатида доимо мазкур ядровий битимни поймол қилиб келади. 

Муҳаммад Жавод Зариф якшанба куни Эрон телевидениясининг иккинчи канали билан ўтказган суҳбатида шундай айтдики, АҚШ томонидан ушбу келишувни Эроннинг зарари билан бузилишига йўл қўйиб бўлмайди.  

Россия ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котиби Мария Захарова ҳам ўтган жума кунги чиқишида АҚШнинг ядровий келишувни ижро этилишига тўсқинлик қилаётганига ишора қилиб шундай таъкидладики, Америка ушбу халқаро битимни барбод қила олмайди.