Эрон ташқи ишлар вазири Туркия ташқи ишлар вазири билан Анқарада учраш
Эрон ташқи ишлар вазири Туркия ташқи ишлар вазири билан Анқарада учрашиб суҳбат ўтказди
Эрон ташқи ишлар вазири Туркия ташқи ишлар вазири билан Анқарада учрашиб суҳбат ўтказди. Исна ахборот агентлигининг хабар қилишича, Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф бугун жума куни Туркияга қилган сафарида Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човуш Ўғлу билан учрашди ва икки тарафни қизиқтирадиган мавзу юзасидан фикр алмашди. Зариф ва Човуш ўғлу икки томонлама ва ёпиқ эшиклар ортида ўтказилган мазкур учрашувда икки томонлама, минтақавий ва халқаро алоқаларга таалуқли бўлган масалаларнинг энг муҳимлари ҳақида суҳбатлашди. Эрон ташқи ишлар вазири Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан ҳам учрашув ўтказилиши кўзда тутилган. Ушбу хабарга биноан, Муҳаммад Жавод Зариф Анқарага ташриф бўюрганида мухбирлар билан ўтказган суҳбатида Туркияда муваффақиятсиз якунланган ҳарбий тўнтаришга ишора қилди ва шундай айтдики, Туркия халқининг давлат тўнтаришини амалга оширишга уринганларга қарши курашиш учун майдонга чиқишлари ҳарбий тўнтарувчилар учун муҳим дарс бўлди ва минтақада ҳарбий ҳаракатлар ҳамда ҳарбий тўнтариш даврининг ўтиб кетганини яна бир бор намойиш этди. Шунингдек, Човуш Ўғлу ҳам Муҳаммад Жавод Зарифни қабул қилиш маросимида шундай айтдики, Эрон Туркияда юз берган ҳарбий тўнтаришнинг бошиданоқ, Туркия давлатини ҳимоя қилишини маълум қилган эди.