Зариф: АҚШ томонидан МАГАТЕга босим ўтказилиши Баржом дастури матнига зиддир
(last modified Thu, 24 Aug 2017 13:32:24 GMT )
август 24, 2017 18:32 Asia/Tashkent
  • Зариф
    Зариф

Эрон ташқи ишлар вазири Еврокомиссия вице-президенти ва МАГАТЕ бош директорига йўллаган мактубларида БМТдаги АҚШ намояндасини Венага уюштирган сафарига ишора қилар экан, Вашингтоннинг МАГАТЕга босим ўтказиши Баржом меъёрларини оёқ ости этиш маъносидадир деб таъкидлади.

Кеча БМТдаги АҚШ намояндаси Никки Хейли Вена шаҳрида МАГАТЕ бош директори Юкия Амано билан Эроннинг ҳарбий марказларини қайта текшириши учун МАГАТЕга босим ўтказиш масаласи юзасидан фикр алмашди.

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф Еврокомиссия вице-президенти Федерика Могерини ва МАГАТЕ бош директори Юкия Аманога 19 август йўллаган мактубида  Ники Хейли  МАГАТЕга босим ўтказиш мақсадида бу агентлик қароргоҳига сафар қилган, аммо  босим ўтказиш Баржом дастури меъёрлари ва матнига буткул зиддир. Бинобарин МАГАТЕ ушбу масала қаршисида қатъийлик билан позиция тутиши керак деб ёзган.

Эрон ташқи ишлар вазири шунингдек  БМТдаги АҚШ намояндасини МАГАТЕга босим ўтказиш мақсадида Венага сафар қилганини ошкора эълон этгани  ЭНПИТИ ва Баржом дастури учун муҳим аҳамиятга эга бўлган МАГАТЕ обру -эътибори ва позициясига зарба ҳисобланади деб қўшимча қилди.