август 27, 2017 17:57 Asia/Tashkent
  • Эрон университетлари
    Эрон университетлари

Ислом дунёсининг илмий меъёрини аниқлаш бўйича сайтнинг бошлиғи (ESI)- илмнинг асосий кўрсаткичини белгилловчи марказнинг хулосаларига асосан, Эроннинг 24 университети ва ўрганишлар марказлари дунёнинг энг яхши ва таъсирчан университетлари ва илмий марказлари қаторидан жой олган деб маълум қилди.

ИРНА тарқатган бугунги хабарига кўра, (ISC)- ислом дунёсининг илмий меъёри ва даражасини белгиллаш бўйича махсус сайтининг раиси Муҳаммаджавод Деҳқоний шунингдек  бу рўйхат ҳар икки ой ичида қайта янгиланади ва ўрганишлар-тадқиқотлар юқори даражада бўлган университет ва илмий марказлари номи ушбу рўйхатга киритилади  деб қўшимча қилди.

Деҳқоний шунингдек  Эроннинг энг яхши ва муҳим университети ва илмий маркази химия соҳасига тааллуқ олади деб айтди.

Ислом дунёсининг илмий даражасини аниқлаш бўйича ушбу марказ тарқатган ҳисоботида  Эроннинг бошқа университет ва илмий марказлари жумладан экология, химия, геология, математика ва физика илмларига тегишли билим юртлари ҳам дунёдаги энг таъсирчан урниверситетларидан ҳисобланади деб қайд этди.

Ёрлиқ