август 28, 2017 18:38 Asia/Tashkent
  • Эроннинг волейбол бўйича ўсмирлар миллий жамоаси жаҳон чемпиони бўлди
    Эроннинг волейбол бўйича ўсмирлар миллий жамоаси жаҳон чемпиони бўлди

Баҳрайннинг Риффа шаҳрида ўтказилган ушбу мусобақанинг охирги учрашувида Эрон ўсмирлар миллий жамоаси ушбу беллашувларнинг финалида 3-1 ҳисобида Россиянинг кучли жамоаси устидан ғалаба қозонди ва жаҳон чемпиони бўлди

Эроннинг 19 ёшдан кичикроқ волейбол жамоасининг ўйинчилари жаҳон ўсмирлар чемпионатидаги мусобақаларнинг якуний беллашувида, Россиянинг энг кучли жамоасини мағлуб этишди ва жаҳон чемпиони бўлишди.

Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Баҳрайннинг Риффа шаҳрида ўтказилган ушбу мусобақанинг охирги учрашувида Эрон ўсмирлар миллий жамоаси ушбу беллашувларнинг финалида 3-1 ҳисобида Россиянинг кучли жамоаси устидан ғалаба қозонди ва жаҳон чемпиони бўлди. 

Япония, Жанубий Корея, Франция, Миср, Чехия ва Бразилия тартиб билан иккинчидан саккизинчига бўлган ўринни эгаллашди.   

Ёрлиқ