Навбахт: Эроннинг ҳарбий марказларини текшириш АҚШнинг орзусидир
Эрон давлати нотиғи Эроннинг ҳарбий марказларини бориб кўриш ва текшириш керак деган АҚШ масъулларини сўнги изҳоротига ишора қилар экан, ушбу изҳоротлар АҚШ давлатининг орзуларидан далолат бермоқда ва ҳатто эшитишга ҳам лойиқ эмас деб айтди.
Жорий йилнинг 23 августида БМТдаги АҚШ намояндаси Никки Хейли МАГАТЕ бош директори Юкия Амано билан учрашганидан сўнг, Баржом матнида Эроннинг ядровий ва ҳарбий марказлари ўртасида ҳеч қандай фарқ қўйилмаган деб иддао қилганди.
Бугун Эрон давлати нотиғи Муҳаммадбоқир Навбахт ўтказилган сўнгги матбуот конферециясида АҚШ давлати масъулларининг сўнги иддаоларига тўхталиб, Эрон давлати айниқса АҚШга қонун доирасида бўлмаган ҳамда буткул махфий бўлган ҳарбий марказларини текширишига ижозат бермайди деб аниқлик киритди.
Эрон давлати нотиғи ўз сўзларида АҚШ сенати ва давлатининг барча ҳатти- ҳаракатларини Баржом дастури матнига зид эканлигини таъкидлаб, Эрон давлати санкцияларни буткул барҳам бериш ва янги санкцияларни олдини олиш учун лозим чораларни кўриб чиқади деб аниқлик киритди.