Ҳасан Руҳоний: Эрон ўз қудратидан фақат ўзининг мудофааси учун фойдаланади
Ўтган 40 йил мобайнида Эрон ҳеч қачон ўзининг воситаларидан мамлакатларга қарши қўлламаган ва ҳар доим ўзининг имкониятларини мудофаага қаратиб келган
Эрон ислом жумҳурияти президенти Эроннинг буюк ва қудратли мамлакат эканлигини таъкидлаб шундай айтдики, Эрон ислом жумҳурияти ўз қудратидан фақат ўзини ҳимоя қилишда фойдаланади халос.
Эрон президенти Ҳасан Руҳоний бугун чоршанба куни давлат ҳайъати йиғилишида шундай айтдики, Эроннинг ихтиёрида фойдаланиш учун кўплаб воситалар мавжуд. Ўтган 40 йил мобайнида Эрон ҳеч қачон ўзининг воситаларидан мамлакатларга қарши қўлламаган ва ҳар доим ўзининг имкониятларини мудофаага қаратиб келган.
Ҳасан Руҳоний қурбон ҳайити байрамининг яқинлашиб қолганига ишора қилиб, ушбу байрам арафасида минтақадан қонли урушларнинг барҳам топишини ва унинг ўрнига барқарорлик, тинчлик ва осойишталикнинг таъминланишини тилаб қолди.
Шунингдек, Эрон президенти Ҳарам мудофааси шаҳидларидан бўлмиш Муҳсин Ҳужажийнинг шаҳид бўлганига ишора қилиб шундай таъкидладики, шаҳид Ҳужажийнинг чеҳраси уни одамлар қурбон бўладиган жойга олиб боришини билсада лекин ўзини фидо қилиши шуни кўрсатмоқдаки, эронлик ёшлар ўзларининг юксак мақсадларига етиш учун қанчалик жонкуяр ва фидокор эканликларини намоён этмоқда.