Руҳоний: Осиё қитъасининг хавфсизлиги айниқса Корея ярим ороли ва Ўрта Шарқ минтақасидаги тинчлик Эрон учун муҳим аҳамият касб этади
(last modified Wed, 06 Sep 2017 12:42:55 GMT )
сентябр 06, 2017 17:42 Asia/Tashkent
  • Руҳоний: Осиё қитъасининг хавфсизлиги айниқса Корея ярим ороли ва Ўрта Шарқ минтақасидаги тинчлик Эрон учун муҳим аҳамият касб этади

Мьянма давлати мусулмонларга қарши амалга оширилаётган даҳшатли жиноятларни олдини олиши лозим ҳамда қўшни мамлакатлар ва Бирлашган миллатлар ташкилоти ҳам ушбу йўналишда ўз вазифаларини ва бурчларини ўз вақтида бажаришлари керак

Эрон ислом жумҳурияти президентининг таъкидлашича, Осиё қитъасининг хавфсизлиги айниқса Корея ярим ороли ва Ўрта Шарқ минтақасидаги тинчлик Эрон учун муҳим аҳамият касб этади. 

Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний чоршанба куни давлат ҳайъатининг йиғилишида бугунги дунёда таҳдид унсурларига барҳам берилишини таъкидлаб шундай айтдики, атом қуролини қўлга киритган мамлакатларнинг таҳдиди бутун дунё учун хатарли ва қалтис ўйин бўлиб, чигал муаммоларни суҳбат ва музокара ўтказиш йўллари билан ҳал этиш керак. 

Ҳасан Руҳоний Мьянмадаги роҳингя мусулмонларининг оммавий қирғин қилинаётганлигига ишора қилиб шундай қўшимча қилиб ўтдики, Мьянма давлати мусулмонларга қарши амалга оширилаётган даҳшатли жиноятларни олдини олиши лозим ҳамда қўшни мамлакатлар ва Бирлашган миллатлар ташкилоти ҳам ушбу йўналишда ўз вазифаларини ва бурчларини ўз вақтида бажаришлари керак. 

Эрон президенти ҳозирги замонда геноцид ҳаракатлари кескин қораланади ва Мьянма халқи ҳамда дунёдаги бошқа мусулмонлар ўртасида тафовут мавжуд эмас деб атади. Эрон мусулмон ва инқилобий мамлакат сифатида дунёдаги мазлумларни ҳатто улар мусулмон бўлмасалар ҳам уларни олдида ўзининг бурчини ва вазифасини ҳис этади.  

Ёрлиқ