Зариф: Халқаро ҳамжамият Мянмада содир этилаётган даҳшатли жиноятларни олдини олиши лозим
(last modified Thu, 07 Sep 2017 14:05:39 GMT )
сентябр 07, 2017 19:05 Asia/Tashkent
  • Зариф
    Зариф

Эрон ташқи ишлар вазири халқаро ҳамжамиятни Мянмада роҳингия мусулмонларини оммавий қирғин этилишини тўхтатишга чақирди.

Бугун Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф  Твиттердаги ўз саҳифасида  халқаро ҳамжамият бутун жаҳон аҳолиси кўзлари олдида оммавий қирғин этилаётган Мянма мусулмонларини ҳимоя қилиб ушбу жиноятларни тўхтатиши керак деб ёзди.

Эрон ислом жумҳурияти ташқи ишлар вазири шунингдек  вақт кеч бўлмасдан олдин халқаро ҳамжамият Мянмадаги роҳингия мусулмонларини ҳимоя қилиш учун лозим чора- тадбирлари кўриб чиқиши зарур деб таъкидлади.

Ёрлиқ