Исломий инқилоб муаззам раҳбари: Тизим манфаатларини белгилаш мажмуаси инқилобий бўлиши керак
Ушбу мажмуа юз фоиз инқилобий йўналишда фикр қилиб, амал қилиш керак ва инқилобий ғояларга йўғрилган ҳолда фаолият юритиши лозим.
Исломий инқилоб муаззам раҳбари манфаатни белгилаш, умумий сиёсатларни тайинлашдаги маслаҳат ва мамлакатдаги муаммоларни ҳал этиш йўлини тақдим этишни Тизим манфаатларини белгилаш мажмуасининг муҳим вазифаларидан деб атадилар ва шундай таъкидладиларки, ушбу мажмуа юз фоиз инқилобий йўналишда фикр қилиб, амал қилиш керак ва инқилобий ғояларга йўғрилган ҳолда фаолият юритиши лозим.
Исломий инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари чоршанба куни Тизим манфаатларини белгилаш мажмуасининг янги давридаги аъзолари ва раиси билан учрашган чоғларида, ушбу мажмуанинг манфаатларни белгилаш ва амалга оширишдаги жиддий ва муҳим масъулиятларини эслатиб шундай айтдиларки, манфаатларни амалга оширишда бир кунлик натижани амас балки узоқ муддатни кўзлаб иш олиб бориш талаб этилади ва ушбу вазифаларни амалга оширишда мўтадиллик ва мукаммалик ҳамда аниқ баҳс мунозаралар таяниш керак. Шунингдек, ушбу фаолият давомида барча аъзоларнинг жумладан Кузатув кенгаши фақиҳларининг фаол иштирок этишни таъминлаш ва жалб этиш лозим.
Исломий инқилоб муаззам раҳбари Тизим манфаатларини белгилаш мажмуасининг иккинчи вазифасини ижро этиши яъни Тизимнинг барча йўналишларидаги сиёсатларини тайинлашда раҳбариятга маслаҳат беришни ҳамма томонлама ва аниқ ўрганиб чиқишга эҳтиёж сезмоқда деб атадилар ва шундай қўшимча қилиб ўтдиларки, умумий сиёсатлар тизимнинг муҳим жиҳатларидан бўлиб, турли масалаларни тайинлашда муҳим аҳамият касб этади.
Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг таъкидлашларича, Тизим манфаатларини белгилаш мажмуаси Имом Хумайний (ра)ни ва инқилобни эслатувчи бўлиб, мамлакатни бошқаришда анча таъсирга эгадир.