Эрон давлати йирик сунъий йўлдош тизимига эга 4 мамлакат қаторида жой олди
(last modified Sat, 16 Sep 2017 07:01:44 GMT )
сентябр 16, 2017 12:01 Asia/Tashkent

Илмий қудрат ҳам бугунги асрда мудофаа ва ракета соҳаларидаги куч- қудрат ёнида энг муҳим мавзулар ва потенсиллардан бири ҳисобланади.

Эрон ислом жумҳурияти  илмий поетнсиал, мувафаққиятларлар хусусан  сунъий йўлдош соҳасидаги фаолиятлар йўналишида ҳам яхши ва самарали одимлар ташлаб келмоқда.

Пайшанба куни Эрон ислом жумҳурияти  армияси бош қўмондони маслаҳатчиси сўзлаган нутқида сунъий йўлдошнинг барча соҳаларида Эрон давлатини дунёдаги энг муҳим ва кучли 4 мамлакат қаторида жой олганлигини таъкидлади.

Эрон армияси бош қўмондони маслаҳатчиси Муҳаммад Ҳасан Номий  Эрон давлати  сунъий йўлдош тизимининг турли соҳаларида хусусан сунъий йўлдошни ер орбитасига учириш, сунъий йўлдошни элтувчи ситема-ракеталар, сунъий йўлдош ва ҳамда контрол этувчи ва махсус станциялари тармоқларида қудрат билан амал қилиб, дунё миқёсида муҳим рол ва ўрин касб этган деб қўшимча қилди.

 Турли масофаларга учадиган ва турли радиусларни нишонга олувчи ракеталарни ишлаб чиқариши ёнида  сунъий йўлдошларини фазога чиқариш арсасида ҳам Эрон ислом жумҳуриятининг кўринарли  мувафаққиятлари  Теҳрон давлатининг қудратини турли соҳаларда намоён бўлганидан далолат бермоқда.

Сунъий йўлдошларни ишлаб чиқариш ва уларни сунъий йўлдош элтувчи ракеталари билан фазога чиқариш,  ҳаво- фазо соҳасидаги ҳар бир мамлакат потенсиаллари ва қудратинигн нишонасидир.

Бу заминда Эрон ислом жумҳурияти ҳам турли ракеталар орқали  мамлакатда ишлаб чиқарилган турли сунъий йўлдошларини старт бериш ва  ер орбитасига учиришга муваффақ бўлган.

Бугунги кунда   Эрон ислом жумҳурияти ҳам сунъий йўлдош тизими ривожланган 4 мамлакат қаторида жой олган.

 Ушбу кетмакет мувафаққиятлар ва ютуқардан кейин Эрон ислом жумҳурияти  инсонни фазога чиқаришни ҳам иш дастурида жой берган.

Бу заминда  Эрон ислом жумҳуриятининг  Илм, технлогия ва ўрганишлар вазирлигидаги   ҳаво -фазо тадқиқотлар марказининг раиси Фатҳуллоҳ Умий ҳам қуйидагича фикр билдирган:  эндиликда 10 нафар тажрибали  учувчилар ва пилотлардан иборат гуруҳ  ўта қийн ва муракааб таълим даврасини бошдан кечирмоқда. Бу гуруҳ ўртасидан фақат икки нафарини фазога жўнатиш учун сайланиши кутилмоқа деб айтди.

Олдинроқ  Эрон ислом жумҳурияти олимлари ва донишмандлари  2013 чи йилда "Офтоб" ва "Фаргом" номли икки маймунни фазога юборилганлиги ҳақида хабар беришганди. Фатҳулоҳ Умийнинг айтишича,  ушбу икки маймун трик бўлиб, эронлик мутахассилар ва тадқиқотчилар  маймунлар авлоди устида  фазо сафари таъсирилари ва натижаларини ўрганиб чиқишмоқда.

Эрон ислом жумҳурияти  маҳаллий илм -билим ва мутахассисларининг потенсиалларига таяниб,  сунъий  йўлдошнинг турли тармоқларида энг қудратли мамлакатлар қаторига кириб, шундай бир шароитда  Эрон ислом жумурияти томонидан сунъий йўлдош фазога чиқарилганида  Эрон душманлари хусусан АҚШ Эроннинг ушбу муваффақиятларига нисбатан аксиламал кўрсата бошлайдилар.

Мисол учун айтиш мумкинки жорий йилнинг 27 июль куни Эрон Симурғ номли ракета-ташувчисини коинотга учирганди

Имом Хумайний (ра) номидаги Эрон ислом жумҳуриятининг ушбу янги космодроми улкан мажмуани ташкил этади

Эронда Имом Хумайний (р.а) номидаги фазо миллий базасида Симурғ ракета ташувчиси муваффақиятли тарзда коинотга олиб чиқилиши билан ушбу космодром очилди. 

 Имом Хумайний (ра) номидаги Эрон ислом жумҳуриятининг ушбу янги космодроми улкан мажмуани ташкил этади. Унда ракетани учириш, тайёргарлик кўриш ва назорат қилиш ҳамда бошқарув тизимларини мувофиқлаштириш имкониятлари мавжуд. 

Имом Хумайний (р.а) номидаги коинот миллий базаси техник жиҳатдан халқаро стандартларга мувофиқ тарзда лойиҳалаштирилган ва барпо этилган.  

Аммо Европа Иттифоқи ва АҚШ давлати  Эроннинг ушбу муваффақиятига  аксиламал кўрсата бошлашди.

Айтиш керакки Эроннинг ушбу муваффақиятларининг бир кунидан кейин,  яъни 28 июль куни АҚШнинг Молия вазирлиги буткул ўрганишлар ва илмий жиҳатга эга бўлган " Симурғ" номли ракета ташувчисини орбитага учирилганлигини баҳона қилиб Эроннинг яна 6 та муассасалари ва ташкилотлари номини санкциялар жорий этган ширкатлар қаторда жой берди.

Шу чорчубда АҚШнинг Молия вазирлиги 14 сентябрь куни Эроннинг ракета масалаларига алоқадорлик баҳслари давоимда  Эроннинг бир нечта шахслари ва ширкатлари номини ҳам ушбу рўйхатга киритди.

Айтиш керакки АҚШнинг бундай ҳатти- ҳаракатлари халқаро қонун -қоидалар ва БМТ хавфсизлик кенгашининг 2231 -чи резолюцияларига буткул зиддир.

Бу борада икки кун олдин алоқа ва коммуникация вазири Муҳаммаджавод Озарий Жаҳрамий ҳам Теҳронда APSCO- Осиё ва Океания фазо соҳасидаги ҳамкорликлар ташкилоти  бош котиби билан учрашганида  Баржом дастурида ҳаво -фазо соҳасига ҳеч қандай ишора этилгани йўқ,  ва ҳатто БМТ хавфсизлик кенгашининг 2231 чи резолюциясида  Эроннинг сунъий йўлдош соҳасига ҳеч қанадй чеклов жорий этилмаган деб айтди.

Айтиш жоиздирки, ҳаво- фазо соҳасидаги фоалиятларини ошириш ва  ўрганишлар - тадқиқотлар мақсадида сунъий йўлдош тизимини кучайтириш ҳар бир мамлакат учун муҳим ва зарурий бир масаладир.

Шу сабабдан Эрон ислом жумҳурияти АҚШнинг душманона ва пассив ҳатти- ҳаракатларига эътибор бермай, илгаригидек ушбу соҳасини ривожлантиришда изчил одимлар ташлаб келмоқда.  Эрон шунингдек " Дўстий" сунъий йўлдошини орбитага чиқаришга тайёргарлик кўрмоқда.

Эрон давлатини турли соҳаларада янги- янги ютуқларни қўлга киритиши уни минтақа ва жаҳон миқёсида таъсирчан ва муҳим бир мамлакатга айланишига замин яратган.

Бугунги кунда душманларнинг барча босимлари хусусан сиёсий, иқтисодий босимлари  билан бир пайтда, Эрон ракета ва сунъий йўлдош соҳаларида дунёнинг энг етакчи мамлакатлар қаторида ўрин олган.