август 13, 2016 17:46 Asia/Tashkent
  • Эрон парламенти раиси Ливан ҳизбуллоҳ бош котиби Саййид Ҳасан Насруллоҳга  мактуб йўллади

Эрон парламенти раиси Ливан ҳизбуллоҳ бош котиби Саййид Ҳасан Насруллоҳга мактуб йўллади

Эрон парламенти раиси Ливан ҳизбуллоҳ бош котиби Саййид Ҳасан Насруллоҳга йўллаган мактубида Ливан халқининг Сионистик режимга қарши 33 кунлик жангдаги ғалабаси куни билан табриклади. Эрон телерадиокомпанияси ахборот тармоғи тарқатган хабарга кўра, Эрон парламенти раиси Али Лорижоний бугун шанба куни мазкур мурожаатида шундай таъкидладики, тез орада дунё аҳли такфирчи террорчилар ва уларнинг минтақадаги ҳамда жаҳондаги хомийлари устидан муқовамат ҳаракатининг ғалаба қозонишига гувоҳ бўлишади. Шунингдек, Лорижонийнинг Ҳизбуллоҳ бош котибига йўллаган мактубида шундай қайд этилганки, Ҳамас ҳаракатининг ва муқовамат кучларининг тарихий шунингдек, Ливан халқининг 2006 йилнинг июл ойидаги ғалабаси Ислом уммати тарихида катта ютуқ ва Сионистик режим учун унитилмайдиган ибратли дарс бўлди. Эрон парламенти раиси ўзининг ушбу мурожаатида Ливан халқи ва муқовамат жангчиларига улкан муваффақиятлар ҳамда омадлар тилаб қолди. Сионистик режим армияси 2006 йилнинг 12 июл кунидан Ливан юртига қарата 33 кун мобайнида ҳужум қилган эди. Лекин ушбу режим ўз мақсадларига ета олмади.