Эрон ислом жумҳуриятининг муқаддас мудофаа йилларидаги қаҳрамонликлари
(last modified Thu, 21 Sep 2017 07:06:39 GMT )
сентябр 21, 2017 12:06 Asia/Tashkent

1980 йил 22 сентябр куни Ироқнинг Баъс режими армияси Эрон ислом жумҳуриятига қарши ҳаводан, қуруқликдан ва денгиздан туриб кенг миқёсли ҳужумларни бошлади

      Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. 

      Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.

      Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини  эътиборингизга ҳавола этаман.  

      Бугунги  суҳбатимиз “Эрон ислом жумҳуриятининг муқаддас мудофаа йилларидаги қаҳрамонликлари”га доир мавзуга бағишланади.     

      Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

       Саддам армиясининг Эрон ислом жумҳуриятига қарши барча томонлама ҳужумлари қаршисида Эрон халқининг 8 йиллик муқаддас мудофаа йилларининг тугашига 30 йилга яқин вақт ўтган бўлишига қарамай, эронлик ёшларнинг ушбу ҳужумларда ва муқаддас мудофаа йилларидаги кўплаб қаҳрамонликлари ва жонбозликлари ҳақида айтилмаган сўлар анчагина бор. 1980 йил 22 сентябр куни Ироқнинг Баъс режими армияси Эрон ислом жумҳуриятига қарши ҳаводан, қуруқликдан ва денгиздан туриб кенг миқёсли ҳужумларни бошлади. Ушбу ҳужум бошланишидан бир неча кун олдин, Саддам 1975 йилдаги Жазоирда имзоланган чегара тўғрисидаги битимни Бағдод телевидениясидаги чиқишида йиртиб ташлайди. Саддам Баъс режими армиясининг биринчи ҳужумларида Теҳрон, Аҳвоз, Табриз, Ҳамадон, Бушеҳр ва Ободон шаҳарларида жойлашган марказий аэропортлар нишонга олинди ва бомбардимон қилинди. Эроннинг Ироқ билан чегарасига яқин ҳудудларда истиқомат қиладиган аҳоли хусусан Хуррамшаҳр ва Ободон сингари вилоятларнинг аҳолиси Ироқ танкларининг ва артилериясининг отишмалари ва отилган ўқларнинг портлашларини биринчи навбатда кўришди.

    Шундай қилиб, Эрон ислом жумҳуриятининг 8 йиллик муқаддас мудофаа йилларидаги мажбурий жанги бошланади. Ироқнинг Эрон ғарбий ва жанубий чегарасига қарата амалга оширган ҳужуми ортидан, аҳолининг турли қатлами ва гуруҳлари фронтга сафарбарлик кўришларини эълон қилишди. Исломий жумҳурият асосчиси Имом Хумайни (ра) ушбу ҳужумни кескин қоралаш билан, Саддам режимининг Эрон юртига қарши тажовузларининг давом этиши ҳақида огоҳлантирди. Имом Хумайни (ра)нинг ушбу мурожаатида шундай қайд этилган эдики, Эрон армияси, давлати ва халқи ушбу ҳужумга жавоб қайтара олмайди деб ўйламайлар. Вақти келса ўзим халққа мурожаат қиламан ва Саддам ҳамда унга ўхшаганларга ҳам. Ушбу ҳужум албатта жавобсиз қолмайди. Аммо, Ироқ халқига зарар етмаслиги керак. Ушбу тажовуз Исломий инқилоб ғалабасининг қўлга киритилганига эндигина 19 ой ўтганда содир этилди. Ўша пайтда, янги ташкил топган исломий жумҳурият ўз тизимини мустаҳкамлаш, ички ва ташқи фитналарга ҳамда таҳдидларга қарши кураш билан овора эди. Эрон ислом жумҳурияти армияси эса Шоҳаншоҳ тузумининг қулаганидан кейин қайта тикланиш вазиятида бўлган. Исломий инқилоб соқчилар корпуси ҳам шаклланишнинг дастлабки босқичида эди.

     Ироқнинг Баъс армияси томонидан Эронга қарши амалга оширган ҳарбий тажовузидан бир йил ўтганидан кейин, Эрон ислом жумҳурияти армияси ва исломий инқилоб соқчилар корпуси халқнинг кенг қамровли ҳимояси билан ўзларининг шайликларини ва тайёргарликларини қайта тиклаб олишди ва Ироқнинг Баъс режимига қарши ғафлатда қолдирувчи ва ғалабани қўлга киритувчи бир нечта амалиётни бошлаб юборди. Ушбу амалиётлар давомида ишғол этилган айрим минтақалардан тажовузкорларни халқаро чегараларгача қувиб чиқаришди. Ушбу мажбурий жанг, Эрон ислом жумҳуриятининг янги ташкил этилган тизимини қулатишга қаратилган эди. Бироқ, Эрон халқининг миллий бирлиги ва қудратига ҳамда жиплашувига олиб келди. Саддам режимининг Эрон ислом жумҳуриятига қарши 8 йиллик мажбурий жанги, Эрон исломий инқилобининг абадийлик тарихига ва  қаҳрамонлик даврига киради. Одамлар айниқса, эронлик ёшлар Саддам режими армиясига қарши кураш йилларида ҳарбий техникаларнинг етишмаслиги ва имкониятларнинг камлигига қарамай, ушбу қаҳрамонлик даврининг мангуликларидан бирига айланишди. Эронлик ёшлар мамлакатни ҳимоя қилишда катта жонбозлик ва шижоат кўрсатишди ҳамда ўз инқилобларини сақлаб қолишни бутун дунёга намойиш этишди.

     Ушбу қаҳрамонлик ва жасурлик жаҳондаги озодлик ҳаракатлари учун намуна бўлди. Ливандаги ва Фаластиндаги муқовамат ҳаракатлари эронлик мусулмон ёшларнинг шаҳид бўлиши ва фидокорлик кўрсатишларини ҳам ўз ичига қамраб олади. Ўн минглаб эронлик ёшлар, исломий инқилобнинг юксак армонларини ҳимоя қилиш йўлида шижоат ва мардонаворлик билан кураш олиб боришди ҳамда ушбу йўлда шаҳид бўлишди. Эронлик ёшлар Эронни ва улуғ исломий инқилобни ҳимоя қилишда ўз жонларини аяшмади. Эронлик ёшларнинг ушбу жасоратлари ва шижоатлари Эроннинг бир қарич ерини ҳам душманнинг қўлида қолишига йўл бермади. Уруш ва уруш оқибатлари ҳамма мамлакатлар учун вайронкор ва талафотлар етказади. Аммо, душман ҳужумига учраган юрт ва мазкур ўлканинг ёшларидан иборат бўлган халқи ўзларининг бор имкониятлари билан ватан ҳимоясига киришади ва ўз тизимларини ҳимоя қилиш учун жонбозлик кўрсатишади. Шу каби урушлар, мазкур халқ ва мамлакат учун тарихда қоладиган ва ифтихор бағишлайдиган бўлади.

     Исломий инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари бу ҳақда шундай атдиларки, ушбу уруш мудофаа жанги эди. Мудофаага қаратилган жанг, ҳужум қилиш жангидан фарқ қилади. Мудофаага қаратилган уруш инсонларда ўз армонларига нисбатан ғайрат, фидокорлик, жонкуярлик ва вафодорликни келтириб чиқаради. Шарқ ва Ғарб блокларининг ҳимоясида бўлган душманнинг ваҳшийларча тажовузига учраган, Эрон халқининг саккиз йиллик муқаддас мудофааси, Эрон миллати учун чексиз ва мисли йўқ ҳамда тугамайдиган миллий ғурур манбасига айланди. Эрон халқининг 8 йиллик мудофааси шарқ ва ғарбнинг қудратли давлатлари томонидан Эрон ислом жумҳуриятини тиз чўктиришга қаратилган фитна ва ғаламизликларига барҳам берди ва Эрон халқининг қудратини тан олиш ва исбот этиш учун бир фурсат ва имконият бўлди. Эронлик ёшларнинг қаҳрамонлиги ва жасоратлари шуни кўрсатдики, ҳукумат тизими халқнинг қўллаб-қувватлаши билан ҳамда Ислом ҳокимияти соясида ва қуролли кучларнинг бирлиги билан, ҳар қандай душманни мағлуб этиши исботланди. Эрон халқи доно ва огоҳ раҳбари бошчилигида диний ва миллий манфаатларни ҳимоя қилиш учун, тажовузкор душманга қарши оёққа туришди ва миллий бирдамлик, ҳамжиҳатликни намойиш этишди.    

      Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман.

      Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.

 

Ёрлиқ