Исломий Инқилоб раҳбари: АҚШдаги фаол шахсиятлар ўз президентидан уялишади
(last modified Thu, 21 Sep 2017 12:21:23 GMT )
сентябр 21, 2017 17:21 Asia/Tashkent
  • Исломий Инқилоб раҳбари
    Исломий Инқилоб раҳбари

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари БМТ Бош Ассамблеясида АҚШ президентининг аблаҳона, мантиқсиз ва асоссиз фикрларига ишора қилар экан, бундай сўзлар куч-қудратдан эмас, балки асабийлик, ақлсизлик ва кучсизлик-заифликнинг натижасидир деб айтдилар.

Бугун Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари  раҳбарлик қошидаги экспертлар кенгаши раиси ва намояндалари билан учрашганида  Эрон халқи душманларининг асабийлашаётганлигининг асли сабабини  минтақа ва халқаро миқёсида  исломий тузумнинг тобора ривожланиб бораётганлигида эканлигигига тўхталиб,  БМТ Бош Ассамблеяссида АҚШ президенти Дональд Трампнинг сўзлари бу мамлакат халқи учун ифтихорли ва самимий сўзлар эмасди, аксича АҚШнинг фаол шахсиятлари ушбу сўзлар ва бундай президентдан уялиши керак шунингдек улар ҳатто бундай президентдан уятга қолганлигини  баён этишмоқда деб қўшимча қилдилар. 

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари ўз сўзларида АҚШ давлати бер неча  йилдан бери  Осиё ғарбидаги ғаразли мақсадлари ва лойиҳаларини амалга оширишга уриниб келмоқда. Шу сабабдан ушбу лойиҳаларни "янги Ўрта Шарқ" ва ё "буюк Ўрта Шарқ" деб номлаган. Мазкур лойиҳаларининг 3 -та асосий мақсади ҳам Ироқ, Сурия ва Ливанга қаратилганди, аммо ҳар уч мамлакатда қаттиқ мағлубиятга учради деб баён этдилар.

Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари  эндиликда  минтақадаги ҳақиқат руёбга чиқиб буткул бошқа вазият ҳукм сурмоқда, чунки  улар Ливанда ҳеч бир лойиҳаларини амалга ошира олишмади, Ироқда ҳам  уларнинг истак- хоҳишларининг аксича бошқа бир вазият мавжуд, Сурияда ҳам  АҚШ ва унинг иттифоқчиларининг ҳаддан ортиқ жиноятлари, оммавий қирғинлари ва Вашингтон давлатини ИШИД такфирий- террорчи гуруҳини қўллаб- қувватлаши билан бир пайтда  айни ҳолда ИШИД террорчи гуруҳи таг -тубидан йўқ қилинмоқда ва  Жабҳаттуннусрага ўхшаган такфирий гуруҳлар  буткул четлаштирилган деб аниқлик киритдилар.

Ул Зот шунингдек дедилар: Эрон ислом жумҳуриятининг ҳузури ва таъсири минтақада АҚШ ва сионистик режимнинг ёвузлик лойиҳалари ва мақсадларини чипакка чиқаришига сабаб бўлган. Шу сабабдан улар қаттиқ асабийлашишмоқда.       

Ёрлиқ