Теҳрон жума намози хутбалари
-
Теҳрон жума намози хутбалари
Ҳужжатул Ислом вал Муслимийн Коземий Сиддиқий Теҳрон жума намозидаги хутбасида, АҚШ президенти Доналд Трампнинг нодипломатик баёноти Американинг асабийлашгани ва оғир аҳволга тушиб қолганини намоён этади
Теҳрон жума намози имом хатиби Америка қўшма штатларининг Бирлашган миллатлар ташкилоти Бош ассамблеясидаги чиқишида қилган нутқини ўта паст дея баҳолади ва шундай айтдики, Доналд Трамп калта фаҳм, ёлғончи ва урушни келтириб чиқариш истайди.
Ҳужжатул Ислом вал Муслимийн Коземий Сиддиқий Теҳрон жума намозидаги хутбасида, АҚШ президенти Доналд Трампнинг нодипломатик баёноти Американинг асабийлашгани ва оғир аҳволга тушиб қолганини намоён этади деб қўшимча қилиб ўтди.
Теҳрон жума намози имом хатиби Американинг минтақадаги режаларининг барбод бўлганига ишора қилиб шундай айтдики, Эрон ислом жумҳурияти, муқовмат кучлари ва Россия сўнги ойларда АҚШ ва унинг иттифоқчилари ҳимояси остида бўлган минтақадаги террорчиларга қақшатқич зарбалар берди.
Шунингдек, Теҳрон жума намози имом хатиби Эрон исломий инқилобини жаҳон мазлумларининг инқилоби дея атади ва Эрон ислом жумҳурияти ҳар доим Ироқ ҳамда Сурияни террорчиларга қарши курашда ҳимоя қилади деб таъкидлади.