Эрон ташқи ишлар вазирининг Туркияга уюштирган сафари
(last modified Sun, 14 Aug 2016 05:59:43 GMT )
август 14, 2016 10:59 Asia/Tashkent

Эрон ташқи ишлар вазирининг Туркияга уюштирган сафари

      Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. 

      Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.

     Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.  

      Бугунги  суҳбатимиз " Эрон ташқи ишлар вазирининг Туркияга уюштирган сафари" мавзуига бағишланади.     

     Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

      Эрон ташқи ишлар вазирининг бир кунлик сафари ниҳоясига етди. Ушбу сафар қисқа бўлишига қарамай, аммо сермазмун бўлди. Муҳаммад Жавод Зариф ушбу сафари давомида Туркия ташқи ишлар вазири ва Туркия президенти билан учрашди. У жума куни Туркияга ташриф буюрган чоғида Анқара аэропортида мухбирлар билан суҳбат ўтказди ва охирги воқеаларга хусусан 15 июлдан 16 июлга ўтар кечаси Туркияда муваффақиятсиз тугалланган ҳарбий тўнтаришларга ишора қилди ҳамда ушбу давлат тўнтариши уринишларини кескин қоралади. Муҳаммад Жавод Зарифнинг Туркияда содир этилган ҳарбий тўнтаришни қоралаши шуни кўрсатдики, Эрон ислом жумҳуриятининг қўшниларининг хавфсизлигига эътибор қаратиши юзаки эмас. Эрон ташқи ишлар вазирига кўра, Эрон Туркияда юз берган давлат тўнтариши ҳаракатларини биринчи соатлардаёқ қоралади. Негаки, бизнинг ишончимиз комилки, минтақада ҳарбий тўнтаришларнинг ўрни қолмаган. Чунки, халқнинг овози ва истакларини бир ҳарбий гуруҳнинг ҳаракатлари билан йўққа чиқариб бўлмайди. Ушбу баёнот Муҳаммад Жавод Зарифнинг Анқарага умумий манфаатлар ва хавфсизлик йўлидаги ёндашув билан борганлигини кўрсатади ва шунга асосан ўзининг Туркиялик ҳамкасби Мавлуд Човуш Ўғлу ва Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған билан учрашиб  минтақа ва халқаро масалалар хусусида суҳбат ўтказди.

     Эрон ва Туркия ўртасидаги алоқалар сўнги йилларда минтақада нотинчликлар ва тартибсизлик авж олган пайтда ҳам, мавжуд масалалар бўйича юзага келган ихтилофлар икки тараф томонидан тартибга келтирилган. Ушбу хусусият икки томоннинг вужудга келган муаммоларга нисбатан қарашларини ўзгартириб, ўзининг вақтинчалик манфаатларини кўзламасликка олиб келди. Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човуш Ўғлу Теҳроннинг Туркия давлатини ҳимоя қилишдаги позициясини юқори баҳолаб шундай айтдики, Туркияда рўй берган воқелардан кейин вазият ҳали ҳануз равшан бўлмаган пайтда, Эрон ташқи ишлар вазири бир неча бор телефон мулоқоти билан ўзининг Туркия давлати ва халқини ҳимоя қилишини айтди. Ушбу мулоҳазалар Эрон ташқи ишлар вазирининг ҳозирги шароитда Анқарага қилган сафари кўплаб кузатувчилар ва таҳлилчилар нуқтаи назари билан Эрон, Туркия ва Россиянинг охирги уч томонлама йиғилишлари йўлида таҳлилий баҳо берилди. Ушбу кузатувчиларнинг фикрича, мазкур мамлакатлар дарҳақиқат минтақада муҳим аҳамият касб этадиган таъсирга эга бўлиб, улар бир бирлари билан суҳбат ва музокара ўтказишга эҳтиёж сезишади.      

       Мазкур давлатлар ўртасида гарчи уларнинг қарашлари бир бирига тўғри келмасада, лекин суҳбат ўтказиш билан мавжуд ихтилофлар ҳал этилиши керак. Сўнги пайтларда, минтақада юз бераётган воқеа ҳодисаларга эътибор қарайдиган бўлсак, ҳозирги вақтда барча ишлар минтақанинг тартибсиз вазиятига қаратилган. Ҳамманинг кўзи Сурия ва Ироқдаги воқеаларга ҳамда террорчи гуруҳларга қарши курашга қаратилган бўлиб, барча ушбу курашда ҳамкорлик қилиш ҳақида суҳбатлашмоқда. Туркия ташқи ишлар вазири Сурияда мустаҳкам сулҳни ўрнатиш йўлидаги Эрон ва Туркия ҳамкорликларини янада кучайтиришни таъкидлаб шундай айтдики, Теҳрон ва Анқара Суриянинг барча ҳудудини сақлаб қолишда ҳамфикр бўлиб, икки юрт ўртасидаги суҳбатларнинг давом этиши Сурияда ўқ отишни тўхтатиш бўйича келишувга эришишда ижобий таъсирга эга бўлади. Айни пайтда, Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний томонидан ўтган ҳафтада Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған билан телефон орқали ўтказилган суҳбатларидан сўнг, Россия ахборот манбалари Эрон, Туркия ва Россиянинг Сурия бўҳронини ҳал этиш мақсадида ҳамкорлик қилишлари эҳтимоли борлиги ҳақида хабар беришди. Россиянинг Эрондаги элчихонаси ҳам пайшанба куни шундай маълум қилдики, Россия ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Михаил Багданов 15 август куни минтақадаги ўзгаришларни хусусан Сурия бўҳронини ўрганиб чиқиш учун Теҳронга ташриф буюради.

     Эндиликда, Сурия масаласи минтақа вазиятларини тартибга келтириш бўйича саъй-ҳаракатларнинг биринчи галда турадиган устувор йўналишига айланди. Яқин кунларда Америка ташқи ишлар вазири Жон Керри ва АҚШ вице-президенти Жозеф Байденнинг Анқарага сафар қилиши кутилмоқда. Ушбу шароитда қулай имкониятларни қўлдан бой бериб бўлмайди. Эрон ҳамиша Туркияда мустаҳкам барқарорлик ўрнатилишини таъкидлаб келган ва бугунги кунда ҳам ушбу қарашларини таъкидлайди. Бироқ, бугунги кунда барчага ҳатто АҚШга ҳам шу нарса аён бўлдики, терроризм ҳамма учун бирдек таҳдид ҳисобланади. Шунинг учун ИШИД ёки ан-Нусра террорчи гуруҳларидан қатъи назар барча террорчиларга қарши кураш олиб бориш давр талаби бўлмоқда. Ҳозирда Туркия давлати ҳам ушбу йўналишда ҳамкорликларни янада кенгайтириш фикрини билдирмоқда. Албатта ўтган тажрибалардан кейин Туркиянинг ўз позициясини ўзгартириши ҳақида олдиндан айтилган эди. Шу нарса яққол намоён бўлдики, эндиликда Сурия ва Ўрта Шарқ минтақасидаги воқеалар тубдан ўзгаради.  

     Муҳтарам тингловчилар, "Таҳлилий эшиттириш"га ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман.

     Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.