Жаҳонгирий: Нетаняҳу ва Трамп золимона уруш пайида бўлганини маълум қилдилар
-
Эрон президентининг биринчи муовини
Эрон президентининг биринчи муовини Нью-йорк шаҳрида ўтказилган БМТ Бош Ассамблеясида АҚШ ва сионистик режим масъуллари золимона урушларни вужудга келтиришга қизиқишларини маълум қилиши билан дунёда қурол- аслаҳа тижоратини кенгайтириш пайида эканлигини исботлаб бердилар деб айтди.
ИРНА тарқатган хабарига кўра , бугун Эрон президентининг биринчи ўринбосари Исҳоқ Жаҳонгирий Теҳронда ўтказилган " Эрон пласт" Халқарпо кўргазмасининг очилиши маросимида БМТ Бош Ассамблеяси минбарида АҚШ президенти Дональд Трампнинг Эронга қарши сўзлаган нутқига ишора қилар экан, деди: ўтган ҳафта БМТ Бош Ассамблеясида дунёдан олинган тасвирлар намойиш этилди. Бу тасвирларда дунёнинг бир томони Бинямин Нетаняҳу ва Дональд Трамп намояндалик қиладиган золимона урушлар тарафдори эди, бошқа томонида ўз халқининг истак хоҳишларини инобатга олиб фаолият қиладиган мустақил мамлакатлар ўрин оллганди.
Исҳоқ Жаҳонгирий ўз сўзларида шунингдек Эрон президентини БМТ Бош Ассамблеясида билдирган сўзларининг асли мурожаатини кескинликларни камайтириш, зўравонлик, терроризм ва экстремизмдан холи бир дунёни яратиш, ҳамда Халқаро қонун- қоидаларга риоя қилиш зарурлигидан иборат эди деб айтди.