Теҳронда генерал Боқирий Ироқ армияси штаби раисини қабул қилди
Эрон қуролли кучлари бош штаби раиси Теҳрон ва Бағдод давлатлари Ироқнинг Курдистон минтақасида ўтказилган референдум натижаларини қабул қилмаслик учун муштарак позицияга эга бўлгании эълон қилди.
Кеча Эрон қуролли кучлари бош штаби раиси генерал Муҳаммад Боқирий Теҳронда Ироқ армияси штаби раиси Усмон Алғонимий билан учрашганидан кейин бу учрашувда терроримзга қарши кураш йўлида Ироқ армияси ва халқининг ғалабалари ва эришган муваффақиятлари муносабати билан Ироқ армияси бош штабини табриклагани ҳамда Эрон ислом жумҳуриятини ҳардоим Ироқ давлати халқи, армияси ҳамда Алҳашдушшаъбийни ҳимоя этишини давом этиришини маълум қилганини таъкидлади.
Генерал Боқирий ўз сўзларида Эрон ва Ироқ давлатларини Ироқ шимолида ўтказилган референдум натижаларини қабул қилмасликда муштарак позицияга эга бўлгани ҳамда Ироқнинг сиёсий географсиясини ўзгартирилиши ва бу мамлакатни тақсимланашига буткул қарши эканлигини қўшимча қилди.
Ироқ армияси штаби раиси Усмон Алғонимий ҳам бу учрашувда икки мамлакат ўртасидаги ҳарбий ҳамкорликларни ривожлантириш ҳамда бўҳронли ушбу вазиятда ҳар икки мамлакат хавфсизлигини таъминлаш учун лозим мувофиқлаштиришлар ва чоралар кўрилишини ўта зарурий бир амар деб қайд этди.
У шунингдек Эрон ислом жумҳуриятини ҳардоим Ироқ халқи ёнида эканлигига тўхталиб, келажакда ҳам бу мамлакатда барқароралик ва тинчликни мустаҳкамлашда Бағдод давлатини қўллаб қувватлашига умид билдирди.