сентябр 30, 2017 17:57 Asia/Tashkent
  • Имом Ҳусайн (а)нинг Тосуо кечасига бағишланган азадорлик маросими Имом Хумайни (ра) Ҳусайниясида ўтказилди
    Имом Ҳусайн (а)нинг Тосуо кечасига бағишланган азадорлик маросими Имом Хумайни (ра) Ҳусайниясида ўтказилди

Ҳусайний Тосуосида Имом Ҳусайн (а) ва ул ҳазрат аҳли байтининг миллионлаб ошиқлари, Эроннинг ҳар ерида азадорлик маросими ўтказиш билан Карбалода бўлиб ўтган воқеаларни хотирлашади 

Кеча Имом Ҳусайн (а)нинг Тосуо кечасига бағишланган азадорлик маросими Имом Хумайни (ра) Ҳусайниясида Аҳли Байтни яхши кўрувчи минглаб одамлар ва масъуллар шунингдек, Исломий инқилоб муаззам раҳбари иштирокида ўтказилди. 

Бугун шанба 30 сентябр куни, ҳижрий шамсий йил ҳисобидаги Муҳаррам ойининг тўққизинчи куни Имом Ҳусайн (а)нинг Тосуо кечасига тўғри келади. Ҳусайний Тосуосида Имом Ҳусайн (а) ва ул ҳазрат аҳли байтининг миллионлаб ошиқлари, Эроннинг ҳар ерида азадорлик маросими ўтказиш билан Карбалода бўлиб ўтган воқеаларни хотирлашади. 

Эрон ислом жумҳуриятининг художўй ва мўмин халқи айни пайтда, Ҳусайнияларда масжидларда, Машҳад шаҳридаги жаҳон шиаларининг саккизинчи имомлари бўлмиш ҳазрати Имом Ризо (а)нинг пок ҳарамларида ҳамда Қум шаҳридаги ҳазрати Маъсума (са) ҳарамларида азадорлик кунларини ўтказишмоқда. 

Карбалодаги воқеаларга ва у ерда Имом Ҳусайн (а) ҳамда унинг ёронларининг шаҳид бўлганига асрлар ўтган бўлишага қармай, ушбу воқеаларнинг аҳамияти ва мавқеи камаймади, балки вақт ўтиши билан азадорлик маросимлари қизғинлик билан ўтказилмоқда. 

Эртага 1 октябр куни ҳижрий шамсий йил ҳисоби билан 1439 йилнинг Муҳаррам ойининг ўнинчи санасида Имом Ҳусайн (а)нинг Ошру куни бўлиб ўтади. Эрон ислом жумҳуриятининг Ўзбек тилидаги халқаро Радиоси Имом Ҳусайн (а)нинг Тосуо ва Ошуроси кириб келиши муносабати билан, барча мусулмонларга хусусан жаҳоннинг шиа мусулмонларига ва эрксевар халқларга ҳамдарлик билдиради.  

Ёрлиқ