Генерал Жаъфарий: Каца қонунини ижро этилиши АҚШни Баржом дастуридан чиқиши маъносидадир
(last modified Sun, 08 Oct 2017 12:59:22 GMT )
октябр 08, 2017 17:59 Asia/Tashkent
  • Генерал Жаъфарий
    Генерал Жаъфарий

Эрон Исломий Инқилоб соқчилар корпуси бош қўмондони ўз сўзарида Эрон ислом жумҳурияти мудофаа, ракета дастурлари ва минтақадаги режаларини кучайтириш учун Баржом дастурига нисбатан АҚШ президенти Дональд Трампнинг душманона позициясидан сўнгкелиб чиққан фурсатлардан фойдаланади деб айтди.

Бугун Исломий Инқилоб соқчилар корпуси бош қўмондони генерал Муҳаммадали Жаъфарий  соқчилар корпусини кенгаши йиғилишида Каца қонуни амалга оширилганида ва АҚШнинг янги санкциялари қонуни ижро этилганида  Вашингтон давлати ҳам  минтақадаги ҳарбий базалари фаолиятини тўхтаиб,  Эрон ракеталарининг 2000 километр бўлган ҳаракат  радиусидан узоқроққа кўчириши керак деб таъкидлади.

Айтиш керакки АҚШ намояндалар мажлиси жорий йилнинг 25 июлида  Эронга қарши навбатдаги санкцияларни қўллаганди. Бу қонуннинг инглиз тилидаги варианти ҳам санкциялар онаси- Каца деб номланган.

Генерал Жаъфарий шунингдек  АҚШ давлати томонидан Эрон ислом жумҳурияти Исломий Инқилоб соқчилар кучларини террорчи гуруҳлар рўйхатига киритилганли борасидаги хабарлар тўғри бўлса  соқчилар корпуси ҳам  бутун жаҳон хусусан Ўрта Шарқ минтақасида АҚШ давлат армиясини худди ИШИД террочилик гуруҳига ўхшаган қуролли кучлар  сифатида билади деб  айтди.

Исломий Инқилоб соқчилар корпуси бош қўмондони  АҚШнинг янги санкциялари ҳар қандай муносабатлар ўрнатиш шансига барҳам бериши мумкинлигига тўхталиб, бундай  санкциялар эса АҚШ давлати  масалани музокара йўли билан ҳал этиш пайида бўлмагани балки санкциялардан душманлик ва босим ўтказиш абзал сифатида фойдаланаётганидан далолат беради деб қўшимча қилди.