Баҳром Қосемий: Эроннинг ракета дастури БМТнинг 2231-сонли резолюциясига қарама-қаршилиги йўқ
Ракетани тараққий эттириш Эрон ислом жумҳуриятининг мудофаа сиёсатларининг бир қисми бўлиб, ушбу сиёсат илгаригидек ва жиддийлик билан давом этади
Эрон ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котибига кўра, Эроннинг ракетани тараққий эттиришга қаратилган сиёсати Бирлашган миллатлар ташкилотининг 2231 сонли резолюциясига ҳеч қандай қарама-қаршилиги йўқ.
Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Баҳром Қосемий бугун душанба куни маҳаллий ва хорижлик мухбирлар билан ўтказган ахборот анжуманидаги чиқишида, мухбирлар томонидан Эрон ислом жумҳуриятининг ядровий ва ракета музокараларига нисбатан позициясини ўзгартириши ҳақида берилган саволга жавобан шундай айтдики, Эроннинг сиёсатида ҳеч қандай ўзгаришлар бўлмайди. Баҳром Қосемийнинг таъкидлашича, ракетани тараққий эттириш Эрон ислом жумҳуриятининг мудофаа сиёсатларининг бир қисми бўлиб, ушбу сиёсат илгаригидек ва жиддийлик билан давом этади.
Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котибининг қўшимча қилишича, Эрон ислом жумҳурияти мудофаа масаласи хусусида ҳеч қайси бир давлатларнинг аралашувига рухсат бермайди.
Қосемий, Исломий инқилоб соқчилар корпуси бош қўмондони генерал Муҳаммад Али Жаъфарийнинг Америка давлати томонидан соқчилар корпусини эҳтимолий террорчи деб аташи хусусидаги огоҳлантириши ҳақида АҚШ ҳукумати ўзининг хатолари давомида яна ушбу стратегик ва муҳим хатога йўл қўймаслиги учун умид билдирди. Аммо, агар АҚШ давлати ушбу ишга қўл урса, Эроннинг жавоби қатъий ва қақшатқич бўлади ҳамда Америка ушбу хатосининг оқибатидан келиб чиққан талофатни қабул қилишга мажбур бўлади.